Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналдунинг 10та энг зўр автомобили (фотогалерея)

Криштиану Роналдунинг 10та энг зўр автомобили (фотогалерея)

  20.09.2017 00:18
  0
  7160
Криштиану Роналдунинг 10та энг зўр автомобили (фотогалерея)

«Реал» юлдузи шахсий гаражидаги қимматбаҳо «тойчоқ»ларни кўз-кўз қилишни хуш кўради, бунда унга «Инстаграм» тармоғи жуда қўл келади.

Марҳамат, португалиялик юлдуз бисотидаги энг «даҳшатли» автомобилларга қараб, унинг айнан қайси русумни кўпроқ қадрлашини топишга уриниб кўришингиз мумкин.

Ferrari F12 TDF

Криштиану Роналдунинг охирги хариди - Ferrariдан спорткар. Унинг максимал тезлиги 340 километр|соатга тенг. Спорткар атиги 2,9 сония ичида суръатни 100 километр|соатга кўтара олади. Ушбу модель чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган бўлиб, баҳоси чамаси 550 минг евро.

Mercedes-AMG GLE 63 S

 «Реал» юлдузига нафақат учқур «тойчоқ»лар, балки бақувват автомобиллар ҳам ёқади. Тўғри, ушбу «Мерс»да ҳам хотиржам ҳолда 250 километр|соат тезлигида «учиш» имкони йўқ эмас. Унинг нархи эса «атиги» 140 минг евро, холос.

Bugatti Chiron

Чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган, аниқроғи, 500та гиперкардан бири Европа чемпионига тегишли. Роналду ушбу «тойчоқ»қа камида 2,5 млн. евро тўлаган. Болаларни боғча ёки мактабга элтиб қўйиш учун муносиб восита.

Rolls-Royce Ghost

Суратга қараб айтсак, Роналду юқори синфга кирувчи ушбу «Роллс-Ройс»дан фақат шахсий ҳайдовчиси ёрдами билан фойдаланади. Қолаверса, португалияликка айнан шу машина номи алоҳида ёқади.

Mercedes S65 AMG V12 Biturbo

Роналду гарчи Toyota компанияси билан реклама шартномасига эга бўлсада, у S тоифага мансуб «Мерс»ларга асло бефарқ эмас.

Chevrolet Camaro

Футболчи янги авлодга мансуб ушбу «Шевроле»да асосан онаси билан сайрга чиқади.

Porsche Carrera 911 Turbo S

2016 йилнинг март ойидаёқ Роналду автопарки «Порше» тарихидаги энг бақувват русум билан бойиганди. Унинг ҳозирги баҳоси - 200 минг евро.

Range Rover Sport

Ушбу элит рўйхатга тушган энг камтарин машина. Ўнқир-чўнқир йўлларни писанд қилмайдиган ушбу «тойчоқ»ни «атиги» 1,5 млн. рублга харид қилиш мумкин. Унинг ичида хоҳ Мадрид, хоҳ Мадейрадаги энг ёмон трассалар ёмонлиги ҳам заррача билинмайди.

Ferrari 599 GTB Fiorano HGTE

Буниси машҳур рассом Лю Хао иштирокида Хитой бозори учун махсус ишлаб чиқарилган. Салонни шакллантиришда хитойча ғалати ёзувлардан фойдаланилган. Умуман, бундай авто саноқли - атиги 13та. Роналду улардан бирида ўз итлари билан сайрга чиқади.

Bugatti Veyron Super Sport

Яна бир эксклюзив «Бугатти». Тезлигига гап бўлиши мумкин эмас - 431 километр|соат. Хуллас, у тепаси очиқ автомобиллар ичида энг тез ҳаракатланадиганларидан биридир. Умид қиламизки, Роналду бу «матоҳ» билан муомала қилишда эҳтиёткорликни унутмайди. Айтганча, футболчи Bugatti Veyronни Европа чемпионатидаги зафар шарафига сотиб олган.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.