Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Погба балки 12 кун балки 12 кунни ўтказиб юбориши мумкин»

Моуриньо: «Погба балки 12 кун балки 12 кунни ўтказиб юбориши мумкин»

  20.09.2017 08:43
  0
  524
Моуриньо: «Погба балки 12 кун балки 12 кунни ўтказиб юбориши мумкин»

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг жароҳати борасида аниқ маълумотларни билмайди. Олдинроқ матбуотда франциялик футболчининг 12 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги ҳақида маълумотлар тарқаганди.

"Билмайман, Погба 12 ҳафтани эмас, 12 кунни ўтказиб юбориши ҳам мумкин. Айни дамда барча муҳокамалар ҳеч қандай маънога эга эмас. Чунки биз ҳам ҳеч нимани билмаймиз.

Клубдагилардан ҳали ҳеч ким 12 ҳафта ёки 12 кун борасида гапирмади. Ўйинчига ташҳис қўйилди. Унинг қон намуналаридан эса етарлича маълумотлар олинади. Рентгендан кейин эса барчаси аён бўлади.

Польда тиззаости соҳанинг мушаклари жароҳатланган. Унинг тикланиши учун бироз кутиш керак. Демак, барча миш мишлар асоссиз", дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz