Қайднома

Қидирув

Кристоф Дюгарри: Неймар ПСЖда бошлиқ эмас!

Кристоф Дюгарри: Неймар ПСЖда бошлиқ эмас!

  20.09.2017 13:22
  0
  722
Кристоф Дюгарри: Неймар ПСЖда бошлиқ эмас!

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри ПСЖ аъзолари Эдинсон Кавани ва Неймарнинг ўзаро тортишуви борасида гапирди.

“Неймар — яхши футболчи, бироқ ПСЖнинг бошлиғи эмас. Агар шундай давом этса, у жамоани машғулот қилдиради ва таркибни аниқлайди. Эмери вазиятни тезроқ бартараф этиши керак. Агарда Неймар совринлар ютишда катта ёрдам бериб, ўзининг қадриятини ошира олса, албатта, жамоада "бошлиқ" бўла олади.

Кавани ПСЖ тўрт йилдан буён ўйнамоқда. У бировнинг ҳаётини қийинлаштирадиган инсон эмас. У ҳар бир ўйинда югуради, ҳеч кимга арз қилмайди ва бунга йўл қўймайди", дейди Дюгарри.

Эслатиб ўтамиз, Фрнция чемпионатининг 6-тури доирасида ПСЖ - "Лион" учрашувида Кавани ва Неймар пенальтини тепиш борасида жанжаллашиб қолди. Кавани эса 11 метрлик жаримадан дарвозани ишғол қила олмади.


Манба: www.lequipe.fr


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz