Қайднома

Қидирув

Кэррик ва Эррера нима учун ўйнамаяпти? Моуриньо жавоб берди

Кэррик ва Эррера нима учун ўйнамаяпти? Моуриньо жавоб берди

  20.09.2017 22:06
  0
  589
Кэррик ва Эррера нима учун ўйнамаяпти? Моуриньо жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячилари Майкл Кэррик ва Андер Эррера нима сабабдан ўйинларга тушмаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Янги мавсумда португалиялик мураббий ушбу икки футболчига ҳали ишонч билдирмади. Кэррик ҳали майдонга тушмади. Эррера эса фақатгина 90 дақиқа майдонда бўлди.

Моуриньонниг гапларига кўра, улар Матич ва Феллайнига рақобатда мағлуб бўлмоқда.

"Серхио Ромеро таркибда Европа лигаси финалида ўйнади, бироқ айни дамда ўйнамаяпти. Эррера эса мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди, аммо у ҳам майдонга тушмаяпти. Бундай ҳаёт катта клубларга тегишли.

Биз Майкл билан шартномани узайтирдик, чунки у ажойиб ва бизга керакли футболчи. Бироқ ҳозирда Матич ва Феллайни ўзининг юқори спорт формасида. Мен уларнинг олдин бунданда чиройли ўйнаганини кўрмаганман", - дейди Моуриньо клуб расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz