Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги бешинчи Осиё ўйинларининг “B” гуруҳи 4-турида Афғонистон билан рўбаро келди.
Мазкур ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кутилмаганда 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон таркибида Дилшод Раҳматов ва Фарҳод Абдумавлонов гол уришга муваффақ бўлди.
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. “B”гуруҳи
20 сентябрь, чоршанба
Ўзбекистон – Афғонистон 2:4
Голлар: Дилшод Раҳматов (35), Фарҳод Абдумавлонов (38) – Акбар Козими (4), Сайид Меҳди Ҳошими (21), Жавад Ҳайдари (34), Алиризо Қурбони (34)
Ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинида Хитой термаси Мальдив оролларини 9:3 ҳисобида таслим қилишга эришди.
№ |
Жамоа / “B” гуруҳи |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
ТН |
О |
1. |
Афғонистон |
3 |
3 |
0 |
0 |
16-4 |
9 |
2. |
Ўзбекистон |
3 |
2 |
0 |
1 |
14-6 |
6 |
3. |
БАА |
3 |
2 |
0 |
1 |
9-7 |
6 |
4. |
Хитой |
3 |
1 |
0 |
2 |
11-14 |
0 |
5. |
Мальдив ороллари |
4 |
0 |
0 |
4 |
6-27 |
0 |
Қуйида “B” гуруҳининг қолган учрашувлари тақвими билан танишинг:
21 сентябрь, пайшанба
16:45 БАА – Афғонистон
19:00 Ўзбекистон – Хитой
Эслатма: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган
Маълумот учун, футзал турнирида 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олган.
Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20