Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 1-тур рекордлар, фактлар, рақамлар...

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 1-тур рекордлар, фактлар, рақамлар...

  21.09.2017 01:08
  0
  1611
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 1-тур рекордлар, фактлар, рақамлар...

1 - Маркус Рашфорд ўзининг дебют ўйинларини гол билан безашни хуш кўради. У қуйидаги турнирлардаги илк учрашувида рақиблар дарвозасини ишғол қилган: ЧЛ (1та), ЕЛ (2та), АПЛ (2та), Англия Лига кубоги (1та). Шунингдек, Англия миллий жамоаси (1та) ва ёшлар термаси (3та)даги дебютида ҳам майдонни голсиз тарк этмаган.

2 - ЧЛ-2017|2018да 2та дебютант бор - «РБ Лейпциг» ва «Қорабоғ».

2 - Гарри Кейн «Боруссия»га қарши баҳсда «дубль» қайд этиб, ўзига хос натижага эришди. У инглизлар орасида Уэйн Рунидан кейин ЧЛда қаторасига 3та ўйинда гол урган иккинчи футболчи бўлди.

4 - «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ниҳоят, Жанлуижи Буффон дарвозасига ҳам гол урди. «СЭ» нашри маълумотларига кўра, энди «Рубин» посбони Сергей Рижиков натижаси яққол ажралиб турибди. Демак, «Рубин» шу пайтгача ЧЛда «Барселона» билан 4 марта тўқнаш келган ва Рижиков бу ўйинларда Леонинг гол уришига йўл қўймаган.

10 - Роберт Левандовски «Бавария»нинг ЧЛ доирасидаги охирги 11та ўйинда 10та гол ургани билан мақтанишга ҳақли.

Голлар кўплигига қаранг!

Янги мавсум ажойиб рекорд билан бошланди. Гап шундаки, 1-тур доирасидаги 16та ўйинда жами 54та гол қайд этилди: сешанба куни - 28та ва эртасига - 26та. Хуллас, турнир  ҳозирги форматга ўтганидан буён энг сермаҳсул тур кузатилди. Тўғри, 2000|2001 йиллар мавсумининг илк турида 63та гол урилган, лекин ўша вақт турнир формати бошқача бўлиб, 2та гуруҳ босқичини ўз ичига оларди.

Ҳозирги форматда 1-турда урилган голлар сони

2003|2004 - 40та

2004|2005  - 31та

2005|2006 - 37та

2006|2007 - 42та

2007|2008 - 36та

2008|2009 - 36та

2009|2010 - 37та

2010|2011 - 44та

2011|2012 - 32та

2012|2013 - 43та

2013|2014 - 53та

2014|2015 - 43та

2015|2016 - 48та

2016|2017 - 50та

2017|2018 - 54та

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича: 3та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Ромелу Лукаку («МЮ»), Лионель Месси («Барселона»), Лоренцо Инсинье («Наполи»), Роберт Левандовски («Бавария»), Криштиану Роналду («Реал»).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича: 6та - Криштиану Роналду («Реал»); 5та - Дамьян Бохар («Марибор»); 4та - Арьен Роббен («Бавария»), Гарет Бэйл («Реал»).

Сариқ карточкалар сони бўйича: 2та - Ян Вертонген («Тоттенхэм»), Жо Гомес («Ливерпуль»). Жами 63та сариқ карточка кўрсатилди.

Энг кўп гол урган жамоалар: 6та - «Челси»; 5та - «ПСЖ»; 4та - «Манчестер Сити». 9та жамоа ҳали гол урмади.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 4та - «Ювентус», «Фейеноорд». «Атлетико», «Марибор» ва «Қорабоғ» ҳисобида ҳали сариқ карточка йўқ.

Қизил карточка олган жамоалар: 1та - «Андерлехт», «Тоттенхэм», «Ливерпуль».

Дарвоза томон энг кўп аниқ зарба берган жамоалар: 11та - «Бавария»; 9та - «Атлетико»; 8 - «Манчестер Сити».

Дарвоза томон энг кўп ноаниқ зарба берган жамоалар: 13та - «Бенфика», «Марибор», «Бавария», «Реал».

Бурчак тўпи тепиш бўйича етакчи жамоалар: 13та - «Бавария»; 11та - «Наполи», «Порту». 32 клуб орасида биргина «Шахтёр» ҳозирча бурчак тўпи тепмади.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 6 марта - Луис Адриано («Спартак»); 5 марта - Калиду Кулибали («Наполи»).

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 5 марта - Меҳди Карсела-Гонсалес («Олимпиакос»); 4 марта - 6 нафар футболчи.

Энг кўп «сэйв» амалга оширган киперлар: 10та - Алиссон («Рома»); 8та - Матс Селс («Андерлехт»); 7та - Марк Андре тер Штеген («Барселона»).

Энг кўп тўп оширган футболчилар: Марко Верратти («ПСЖ», 152тадан 112таси аниқ, 73 фоиз аниқлик); Тьяго Мотта («ПСЖ», 148тадан 143таси аниқ, 97 фоиз аниқлик); Жон Стоунз («Манчестер Сити», 135тадан 132таси аниқ, 98 фоиз аниқлик). Жами 12 нафар футболчи 100 марта ёки кўпроқ тўп оширди.

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 12856 метр - Амаду Диавара («Наполи»); 12715 метр - Кристиан Эриксен («Тоттенхэм»); 12609 метр - Леандер Дендонкер («Андерлехт»). 14 нафар футболчи 12 километрдан ортиқ масофа босиб ўтди.

Энг кўп «пас» берган жамоалар: 862та - «ПСЖ» (91 фоиз аниқ); 857та - «Манчестер Сити» (91 фоиз аниқ); 776та - «Бенфика» (89 фоиз аниқ); 772та - «Бавария» (90 фоиз аниқ).

Энг кам «пас» берган жамоалар: 239та - «Андерлехт» (69 фоиз аниқ); 276та - ЦСКА (74 фоиз аниқ); 330та - АПОЭЛ (81 фоиз аниқ).

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар (фоиз ҳисобида): 68 - «Бавария»; 66 - «Манчестер Сити».

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар (фоиз ҳисобида): 32 - «Андерлехт»; 34 - «Фейеноорд».

Энг қўпол ўйин: 13 сент-ябрь. «Ливерпуль» - «Севилья», 23та қўполлик, 6та сариқ ва 1та қизил карточка.

Энг «интизом»ли ўйин: 12 сентябрь. «Селтик» - «ПСЖ», 9та қўполлик, 3та сариқ карточка.

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: 13 сентябрь. «Марибор» - «Спартак», 46та (10таси аниқ).

Тўпурарлар: 2та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Гарри Кейн («Тоттенхэм»), Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Фелипе Пардо («Олимпиакос»), Жон Стоунз («Манчестер Сити»).

---------------------------------------

P.S.: мазкур кўрсаткичлар 14 сентябрь ҳолати бўйича келтирилган.

Захира ўриндиғи самараси

2та гол

«Манчестер Юнайтед» - Маруан Феллайни, Маркус Рашфорд

«Олимпиакос» - Фелипе Пардо - 2та

1та гол

«Спартак» - Александр Самедов

«Челси» - Тьемуа Бакайоко

ЦСКА - Тимур Жамалетдинов

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz