Қайднома

Қидирув

«Лужники» аренаси мундиалга шай

«Лужники» аренаси мундиалга шай

  24.09.2017 06:29
  0
  704
«Лужники» аренаси мундиалга шай

Шанба куни қайта таъмирланган «Лужники» стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия президенти Владимир Путин ҳамда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ҳам қатнашдилар.

Маълумки, ЖЧ-2018 пайтида «Лужники» мусобақанинг асосий аренаси бўлади. Маҳаллий журналистлар фурсатдан фойдаланиб, маросим иштирокчилари Дмитрий Сичёв, Дмитрий Сенников ва Роман Зобнин каби футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Роман Зобнин («Спартак» Мос­ква клуби футболчиси):

- Бу ерда биринчи марта бўлишим. Шундай зўр аренани Европада ҳам, бошқа жойда ҳам кўрмаганман.

- Ростданми? Ҳаттоки, «Спартак»ники ҳам ёқмайдими?

- «Спартак» стадионининг ҳажми кичикроқ. 80 минглик ареналар орасида «Лужники» энг зўри.

- Биринчи ўринда қандай ўзгаришлар кўзга ташланади?

- Ўриндиқлар. Трибуналар майдонга яқинлашган.

- Соғлиғингиз қандай?

- Яхши.

- «Спартак» шифокорларининг айтишича, «жанг»га тайёр экансиз. Лекин тиббиёт ходимлари сизни ушлаб туришган экан. Шундайми?

- Ҳозир умумий гуруҳда шуғулланишга тайёр эмасман. Ўйлашимча, яна бир ой шундай ҳолатда тайёрлансам керак.

---------------------------------------------------

Дмитрий Сенников (собиқ футболчи):

- «Лужники»ни жаҳон чемпионатига тайёр ҳолатда кўриш ёқимли. Югуриш йўлакчалари йўқолган. Олдинлари стадионда бошқа мусобақалар ҳам кўп ўтказиларди. Эндиликда фақат футбол аренасига айланган.

- Ҳозирги Россия терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Умид қиламиз ва ишонамиз. Ўзгаришлар бор. Ҳар ҳолда жамоани ўтган йили ташкил қилишди. Шунга бўлса керак, бир-бирини тушунмаслик кўзга ташланиб қолганди. Конфедерация­лар кубогидан кейин эса жамоанинг ўзаги вужудга келди. Умид қиламанки, термамиз ЖЧ-2018гача жанговар кайфият­да бўлади.

- Хориж терма жамоаларидан қай бирини Россия майдонларида кўришни истардингиз?

- Албатта, фаворитларни: Германия, Италия, Бразилия, Аргентина. Шунингдек, МДҲ жамоаларидан бирортасини.

---------------------------------------------------

Дмитрий Сичёв («Казанка» клуби футболчиси):

- Ажойиб стадион. Бошқа оламга келиб қолгандек бўлдим.

- Эски «Лужники»да кўп ўйнагансиз. Ўзгаришлар каттами?

- Жуда катта. Айтяпман-ку, бошқа оламга келиб қолгандекман. Биринчи ўринда югуриш йўлакчаларининг йўқлиги кўзга ташланади.

- Ўзингиз бу стадионда профессио­нал футболчи сифатида ўйнашни истармидингиз?

- Ҳаммасини ҳаёт кўрсатади.

- Хориж терма жамоаларидан қайсиларини жаҳон чемпионатида кўришни истайсиз?

- Биринчи ўринда - Франция. Шунингдек, Аргентина ва Бразилияни.

- Голландияничи?

- Агар голландлар мусобақага келишмаса, бу воқеа мундиал учун йўқотишга айланиши муқаррар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz