Қайднома

Қидирув

«Рома» ўз майдонида «Удинезе»га имкон қолдирмади

«Рома» ўз майдонида «Удинезе»га имкон қолдирмади

  23.09.2017 20:40
  0
  504
«Рома» ўз майдонида «Удинезе»га имкон қолдирмади

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Рома” – “Удинезе” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, римликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 12–дақиқасида Эдин Жеко мезбонларни олдинга олиб чиқди. Стефан Эль-Шаарави 30-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, биринчи бўлим сўнггида унинг ўзи ўйиндаги дублини нишонлади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлим якунланаётган бир вақтда меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, 11 метрлик жарима зарбасидан Перотти унумли фойдалани билмади. Орадан бир дақиқа ўтиб эса “Торино” футболчиси Ларсен жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Италия чемпионати, 6-тур

Рома – Удинезе 3:1 (3:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 12 Жеко, 2:0 – 30 Эль-Шаарави, 3:0 – 45 Эль-Шаарави, 3:1 – 90 Ларсен.

Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов (Морено, 74), Флоренци (Бруно Перес, 78), Наингголан, де Росси, Эль-Шаарави, Стротман, Перотти, Жеко (Дефрель, 71).

Удинезе – Биссарри, Анджелла, Самир, Ларсен, Нюйтинк, де Пауль (Байич, 70), Бехрами, Барак (Фофана, 52), Янкто, Лопес, Лазанья (Пеццелла, 46).

Огоҳлантириш: Лопес (42).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz