Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: «Ҳозирча «Манчестер Сити» ҳеч нима ютмади»

Хосеп Гвардиола: «Ҳозирча «Манчестер Сити» ҳеч нима ютмади»

  26.09.2017 15:08
  0
  505
Хосеп Гвардиола: «Ҳозирча «Манчестер Сити» ҳеч нима ютмади»

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Шахтер"га қарши  ўйин олдидан жамоадаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Габриэль Жезус ҳақида

"Энди бизда мен ишонган 5 нафар ҳужумчи бор. Улар ҳақиқий футболнинг усталари. Жезус майдонда барча жиҳатларини кўрсатди. Ундан мамнунман.

Жезус Агуэрога голлар уришда ёрдам бермоқда, ҳужумда эса босимкор ўйинни хуш кўрмоқда. У - жамоадаги етишмовчиликларни тўғирламоқда. Бразилиялик бизга жуда ҳам керак.

Асосийси Габриэль ёш. У ҳар куни машғулот ўтказмоқда ва ҳар бир ўйинда курашмоқда. Кўриниб турибди, орадан вақтлар ўтиб, Жезус дунё даражасидаги ҳужумчи бўлади"

Лерой Сане ҳақида

"Унинг ҳусусиятлари германиялик футболчиларникига тўғри келади. Сане 30-40 метрни тезда югуриб ўта олади. Буни кетма кет бажаради.

Ўзи учун чегараланган ҳудудлардан ташқарида ўйнаши жуда қийин. Бироқ ҳаракатларга темп бера олади"

Ўтган ва бу мавсумдаги фарқ ҳақида

"Биз ҳозир ҳам худди ўтган мавсумдагидек ўйнаяпмиз. Бироқ жарималардан тўлиқлигича фойдалана олмаётгандик.

Шанба куни "Кристал Пэлас"да икки бор гол уриш учун яхши вазиятлар бўлганди. Агар бу ўйин ўтган мавсумда бўлганида улар бундан фойдаланган бўларди. Ҳозир эса бундай қилиш ўхшамади.

Асосийси биринчи бўлимнинг сўнггида гол уришга эришдик. Айни дамда биз рақиб жарима майдонига етиб борсак, улар ҳимояланишини тушуниб боряпмиз"

"Сити"даги ўзгаришлар ҳақида

"Бу ҳақда гапиришга эрта. Айни дамда мен олдин ҳам бирга бўлган футбочилар билан бирга ишлаяпман. Ҳозирча биз ҳеч нима ютмадик.

Фақатгина совринлар бўйича гаплашишимиз мумкин. Ўйиндаги ўзгаришлар ҳақида гапиришим мумкин, бироқ соврин ҳақида гапирманг", - дейди Пеп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz