Қайднома

Қидирув

Ашхобод-2017. Вакилларимизда 117 та медал, аммо 4-ўриндамиз

Ашхобод-2017. Вакилларимизда 117 та медал, аммо 4-ўриндамиз

  26.09.2017 12:59
  0
  525
Ашхобод-2017. Вакилларимизда 117 та медал, аммо 4-ўриндамиз

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлик қилаётган V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.  Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларида қўлга киритилган 2та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронзадан сўнг терма жамоамиз ғазнасидаги умумий медаллар сони 117 тага етди (23 та олтин, 30 та кумуш ва 64 та бронза). Бу кўрсаткич билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Туркманистон терма жамоаси 85 та олтин, 65 та кумуш, 79 та бронза, жами 229 та медал жамғариб, жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Хитой терма жамоаси 78 та медал билан иккинчи ўринда. Чин юрти вакиллари ҳисобида 34 та олтин, 24 та кумуш, 20 та бронза медали бор. 

Кучли учликка Эрон терма жамоаси 26 та олтин, 18 та кумуш, 58 та бронза, жами 102 та медал билан якун ясаган. Биздан кейинги ўринлардаги Қозоғистонда 23, Таиландда 20, Жанубий Корея ва Вьетнамда 11 тадан олтин медал бор. 


Манба: uzbekistan24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz