Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди

«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди

  26.09.2017 13:07
  0
  944
«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекистон металлургия комбинати»даги давлат улушини SFI Management Group хорижий компаниясига ишончли бошқарувга топширди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Фото: «Infocom.uz»

Мазкур қарор комбинатнинг корпоратив бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва замонавий талаблар асосида такомиллаштириш зарурати билан изоҳланмоқда.

Энди «Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг барча ўринбосарлари кузатув кенгаши томонидан SFI Management Group’нинг таклифи асосида тайинланади ёки лавозимидан озод этилади.

Бундан ташқари, компания корхонанинг ташкилий тузилмаси ҳамда ижроия аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Айни вақтда, комбинат бошқаруви раиси акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан сайланади ва Ўзбекистон Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қайд этиш жоиз, аввалроқ SFI Management Group компанияси «Пахтакор» футбол клубининг 80 фоиз акциясини сотиб олгани маълум бўлган эди. Компания хорижий инвестор сифатида «Пахтакор» тизимидаги спорт инфратузилмаларига беш йил давомида камида 200 миллиард сўм сармоя киритиш мажбуриятини олган.


Манба: norma.uz, daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz