Қайднома

Қидирув

Мексикалик аёлнинг Роналдуга ёзган хати бутун дунёни ларзага солди

Мексикалик аёлнинг Роналдуга ёзган хати бутун дунёни ларзага солди

  26.09.2017 16:40
  0
  1029
Мексикалик аёлнинг Роналдуга ёзган хати бутун дунёни ларзага солди

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьяго Флорес Моранинг оиласига ёрдам беришни режалаштирган.
 
Бўлиб ўтган мудҳиш воқеадан сўнг ҳалок бўлган болакайнинг холаси ижтимоий тармоқ орқали Роналдуга хабар қолдирган ва Сантьягога тириклик вақтида илҳом бағишлагани учун машҳур футболчига миннатдорчилик билдирган. Яъни Роналду марҳум Сантьяго Флореснинг ашаддий ишқибози бўлган.
 
“...Салом, Криштиану. Хатни ўқийсанми ёки йўқ билмайман, лекин сенга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жияним Сантьяго Флорес Мора сенинг биринчи рақамли мухлисинг ҳисобланарди.
 
Минг афсуски, у зилзила туфайли бу ёруғ оламни тарк этди. Агар Сантьяго ҳаёт бўлганида бугун етти ёшни қаршилаган бўларди.
 
Уни ҳаётлигида илҳомлантирганинг учун сенга катта раҳмат!
 
Сантьяго ҳам футбол ўйнарди ва сенга ўхшашни жуда истарди. Жияним “Реал” жамоасининг ҳар бир учрашувини қолдирмасдан томоша қиларди, “Роналду, Роналду” дея доим сенга мухлислик қиларди.
 
Роналду, сенга чин қалбимдан ташаккур айтаман”, дея мурожаатнома йўллаган марҳум Сантьяго Флорес Моранинг холаси.
 
Маълум бўлишича, Роналду воқеадан таъсирланиб, Жорже Мендешдан Сантьяго Флорес Моранинг оиласи билан боғланишни сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. 7,1 магнитудада содир бўлган табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди.
 
Зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Мехикодан 12 киломер узоқда жойлашган Ахочьяпан ҳудуди бўлди.
 
Шунингдек, зилзила “Америка” клубининг 8 ёшли футболчиси Рауль Алексис Варгас Масиасни ҳам ҳаёт билан эрта видолашишига сабабчи бўлганди.   Акмалхон Эшонхонов



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.