Қайднома

Қидирув

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди

  26.09.2017 21:54
  0
  703
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақаси ўз якунига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. Баҳодир Аҳмедов жамоасининг ягона голига 29-дақиқада Даврон Чориев муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ярим финалда Ўзбекистондан енгилган Япония термаси бронза медали учун ўйинда Афғонистон билан ўйнади. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса японияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. Финал 
Ашхобод, Туркманистон

Эрон – Ўзбекистон 7:1

Голлар: Маҳди Жавид (4, 9, 32, 36), Али Асҳар Ҳасанзода (21, 37), Ҳамид Аҳмадидазай (31) – Даврон Чориев (29)

Огоҳлантиришлар: Артур Юнусов (8), Константин Свиридов (31)


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz