Қайднома

Қидирув

Начора, энди Қатар-2022ни кутамиз ёхуд Мундиал-2018 саралашига чизгилар

Начора, энди Қатар-2022ни кутамиз ёхуд Мундиал-2018 саралашига чизгилар

  28.09.2017 00:55
  0
  2467
Начора, энди Қатар-2022ни кутамиз ёхуд Мундиал-2018 саралашига чизгилар

Ўзбекистон футболи учун 2015 йилнинг 16 июнь куни старт олган ЖЧ-2018 саралаши жараёнида  вакилларимиз жами 18та ўйин ўтказдилар.

Нақ 2 йилу 2 ой 20 кунга чўзилган цикл якунида бизга яна нимадир етишмади. Афсус, зеро, бу сафар ҳаммаси ўз қўлимизда эди-я...

Энди ортиқча айюҳаннос солишдан маъно йўқ. Аммо навбатдаги омадсиз уриниш ҳақида батафсилроқ ёзиш зарар қилмайди.

Муҳими -  хатолардан тегишли хулоса чиқариш ва Қатар-2022 саралаш циклига пухта стратегия ишлаб чиқиш.

Аввало, қисқача...

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтинги ва ОФК миқёсидаги яхши кўрсаткичлари ўлароқ, Россия мундиали йўлидаги курашни иккинчи саралаш босқичидан бошлади. Янада аниқроқ айтсак, ЖЧ-2018 квалификациясига қуръа ташлаш олдидан ФИФА рейтингга кўра, ОФКнинг 4-жамоаси бўлиб тургандик. Цикл давомида бош жамоамизга устозлик қилишган Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаян якуний самараси кўринмаган 18та ўйинда жами 32 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Аввалги ЖЧ саралаши билан таққослаганда, ижрочилар сони 8 нафарга камайди. Яъни Бразилия-2014 йўлида 24 нафар футболчига мурожаат қилинганди. Умумий статистикага қарасак, жамоамиз 2та саралаш босқичи давомида 26та гол урди ва 14та қўйиб юборди. Сариқ карточкалар сони эса нақ 30тани ташкил қилди, шунингдек, 1та «қизил» ҳам бор. Эсингизда бўлса, саралашнинг старт чизиғи, яъни КХДР термасига қарши кечган сафар баҳсида Азиз Ҳайдаров ҳакам қарорига кўра, майдондан эртароқ чиқиб кетганди. Яхшиямки, бу сафар атайин сариқ карточка олиш ҳолатлари кузатилмади. Аммо ҳал қилувчи босқичга келганда, гол уриш бобида роса оқсадик ва айни шу муаммо барчасини чиппакка чиқарди.

Мутахассис эмасмиз, аммо ўз фикримиз бор!

Энди Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари таҳлилига ўтсак бўлаверар. Бу ишни бош мураббий ролини бажарган мутахассислар, ўйинларга ташланган таркиб ва танланган тактикалардан бошлаш мақсадга мувофиқ.

Миржалол Қосимов. КХДР миллий жамоасига қарши илк ўйинда ҳимоя учун Шуҳрат Муҳаммадиев - Шавкат Муллажонов - Анзур Исмоилов учлиги танлангани ўта омадсиз чиқди. Биринчи бўлимнинг ўзида 4та гол қўйиб юборилганида, ярим ҳимоя марказида катта бўшлиқ юзага келганининг ўрни ҳам бор, албатта. Ҳарқалай, бўш ҳудудлар корейсларга жуда қўл келганди. Қосимов аввалги саралаш цикли якунида омадсизлик туфайли истеъфога чиқишни хоҳлаган бўлсада, унинг аризаси қабул қилинмаганди. Шу тариқа Миржалол Қосимов жамоамизни ОК-2015га ҳам олиб борди. Умуман, у мамлакатимиз бош жамоасидаги фаолияти давомида асосан ўзи яхши биладиган футболчиларнинг реал маҳоратига таянадиган ва таваккалчиликка асло қўл урмайдиган мураббийдек таассурот қолдирди.

Самвел Бабаян. Қосимов ўрнини эгаллаган Самвел Вячеславович ҳимоя марказига Егор Кримец ва Ислом Тўхтахўжаевни қўйиш билан дастлабки раунд мураккаблигидан чиқишни таъминлади. Лекин ўша вақтдаёқ Бабаян тузган жамоа уй учрашувларида гол уриш масаласида анча қийналди. Якдил хулоса тайин - у таркиб танлаш бобида ўз фикридан сира қайтмайдиган қайсар мураббийдек кўринди. Ҳа, дастлаб ўртамиёна жамоаларга қарши кечган ўйинларда Бабаян фалсафаси иш берди, аммо уларга қараб, мураббийнинг салоҳиятини тўғри баҳолаш қийин эди. Сўнгги раунднинг иккинчи даврасига келиб, жамоа ўйини бутунлай ишончсиз чиққан пайт ҳам Бабаян истеъфога чиқиш ҳақида ўйламади, аксинча, ўз билганидан қолмай, такрор ва такрор ҳафсалани пир қилган футболчиларга таянанишда давом этди. У гўёки, мўъжиза кутиб яшагандек бўлди. Хуллас, таркиб танлаш, рақибга мос тактика қўллаш, захира режалари ишлаб чиқиш каби масалаларда уқуви етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Дарвоза. Етарлидан кўп муддат давомида Александр Лобановни Игнатий Нестеровдан афзал билган мураббий фақат сўнгги турларга келибгина фикрини ўзгартирди, бироқ бу вақтда «поезд»нинг манзилга етишига ҳеч қанча қолмаганди. Бутун саралаш давомида Лобановнинг ортиқча вазни ва «иккинчи қават»да ўйнашда нўноқлиги кўп муҳокама қилинди. Аслида бу руҳдаги танқидлар бежиз эмасди, аммо бош мураббий қайсарлигини қўймади, дарвозабон масаласидаги фикрларга қулоқ солмади.

Ҳимоя. Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Виталий Денисов - булар таъбир жоиз бўлса, Бабаяннинг ҳимоя устунлари. Миржалол Қосимов даврида эса Акмал Шораҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шавкат Муллажонов каби ижрочиларни ҳам кўргандик. Оддий айтганда, Бабаян орқа чизиқда новация қилишга уринмади ҳам. Очиғи, ҳимояни кучайтириш учун бизда ички потенциал ҳам кўрингани йўқ.

Ярим ҳимоя. Сардор Рашидов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов. ЖЧ-2014 саралаши давомида ўзбек футболи ярим ҳимоя бўғини ишончли қўлларда эканлигини таъкидлаб, роса мақтанган эдик. Эътибор қаратинг, охирги циклда урилган 26та голнинг тенг ярми (13та) айнан шу чизиқ вакилларига тегишли. Сардор Рашидов масаласи саралаш босқичлари давомида асосий мавзу бўлиб келди. Хусусан, унинг ички чемпионат баҳсларида клуб алмаштирганию, ОЧЛда кўпроқ берилиб ўйнагани хусусида ҳаққоний фикрлар ҳам янгради. Лекин Сардор мураббий томонидан танланган тактикага мос тушиш бобида қийналди, очиғи. Одил Аҳмедов эса 17та ўйинда иштирок этди ва уларнинг барчасида асосан майдон марказини назорат қилиш ҳамда ҳимояга кўмаклашиш билан банд бўлди. Янги ижрочилардан бири - Вадим Афонин бор маҳоратини намойиш этолмади, назаримизда. Балки унга берилган ўйин вақти камлик қилгандир.

Ҳужум. Гол уришга масъул звенога қандайдир таъриф бериш, тўғрироғи, баҳо қўйиш жуда мушкул. Игорь Сергеев бир томон-у, Александр Гейнрих бир томон! Ўзбек футболи мухлислари бахтига яхши ҳамки, Саша Гейнрих бор экан. Ҳар ҳолда, «қария» ҳужумчимиз муҳим голларни урмаганида, жамоамиз муваффақиятсизлик гирдобига олдинроқ тушиши ҳеч гап эмасди. Темурхўжа Абдухолиқов эса худди бошқалар каби энг зарур пайтда майдонга туширилмади. Қолаверса, ҳужум бобида халқаро тажриба камлиги ҳам панд берди. Ҳа, Жанубий Корея термасига қарши сафар ўйинида Марат Бикмаев бинойидек ҳаракатланди ва бутун вақт давомида диққат марказда бўлди. Аммо у ҳам муҳим паллада ёрдам беролмади.

Захира ўриндиғи. Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов. Янги ижрочилар орасида шу футболчилар захирадан ўйинга қўшилишлари билан бироз ажралиб турдилар. Самбел Бабаян захира кучини тайёрлаш хусусида мураббийлар штабига алоҳида топшириқ бермаган кўринади. Акс ҳолда, ҳар саралаш циклида кузатилган анъана бузилармиди? Бунда Анвар Солиев каби «жокер»лар вақтида етарлича самара келтиришганини назарда тутяпмиз. Биргина Гейнрихнинг захирадан тушиб, қайд этган натижаси умумий картина ҳисобланмаслиги керак...

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг ЖЧ-2018 саралашидаги статистик кўрсаткичлари

Футболчи

Туғилган

санаси

Дақиқа

Ўйин

Бошланғич

таркибда

Захи-

радан

Захи-

рага

Захирада

қолгани

Гол

Самарали

«пас»

Сар.

кар.

Қиз.

кар.

Дарвозабонлар

Александр Лобанов

04.01.1986

1350

15

15

-

-

2

-9

-

1

-

Игнатий Нестеров

20.06.1983

270

3

3

-

-

15

-5

-

1

-

Ҳимоячилар

Анзур Исмоилов

21.04.1985

1530

17

17

-

-

-

2

-

3

-

Егор Кримец

27.01.1992

1440

16

16

-

-

1

1

-

4

-

Виталий Денисов

23.02.1987

1197

14

14

-

1

-

-

-

1

-

Ислом Тўхтахўжаев

30.10.1989

1080

12

12

-

-

4

-

-

3

-

Даврон Ҳошимов

24.11.1992

623

7

6

1

-

10

-

-

2

-

Отабек Шукуров

22.06.1996

566

7

6

1

-

5

1

-

-

-

Александр Мерзляков

30.10.1986

90

1

1

-

-

-

-

-

-

-

Акмал Шораҳмедов

10.05.1986

90

1

1

-

-

1

-

-

-

-

Шавкат Муллажонов

19.01.1986

90

1

1

-

-

3

-

-

-

-

Шуҳрат Муҳаммадиев

24.06.1989

70

1

1

-

1

1

-

-

-

-

Ярим ҳимоячилар

Одил Аҳмедов

25.11.1987

1578

17

17

-

-

-

4

-3

1

-

Азизбек Ҳайдаров

08.07.1985

1162

14

13

1

1

1

1

-

5

1

Сервер Жепаров

03.10.1982

1077

15

15

-

12

2

1

-

1

-

Сардор Рашидов

14.06.1991

1006

16

12

4

8

5

5

-

2

-

Станислав Андреев

06.05.1988

290

5

4

1

3

8

1

-

-

-

Жавоҳир Соҳибов

01.03.1995

275

9

2

7

-

10

-

-

1

-

Жасур Ҳасанов

02.08.1983

177

7

-

7

-

12

-

-

-

-

Вадим Афонин

29.09.1987

149

3

2

1

2

2

-

-

1

-

Жалолиддин Машарипов

01.09.1993

122

5

1

4

1

7

-

1

-

-

Санжар Турсунов

29.12.1986

101

3

1

2

-

7

-

-

-

-

Икром Алибоев

09.01.1994

34

1

1

-

1

-

-

-

-

-

Фаррух Сайфиев

17.01.1991

20

1

-

1

-

4

-

-

-

-

Сардор Мирзаев

21.03.1991

11

1

-

1

-

2

-

-

-

-

Фозил Мусаев

02.01.1989

10

1

-

1

-

10

-

-

-

-

Ҳужумчилар

Игорь Сергеев

30.04.1993

1479

18

17

1

5

1

4

-

-

-

Элдор Шомуродов

29.06.1995

999

14

12

2

6

5

1

1

-

-

Марат Бикмаев

01.01.1986

461

9

6

3

6

7

2

-

2

-

Александр Гейнрих

06.10.1984

337

11

-

11

-

15

3

1

2

-

Темурхўжа Абдухолиқов

25.09.1991

132

3

2

1

2

5

-

-

-

-

Баҳодир Насимов

02.05.1987

56

1

-

1

-

1

-

-

-

-

Захира ўриндиғида ўтирган, лекин бирон марта ҳам майдонга тушмаган футболчилар: Элдор Суюнов - 12 марта, Жамшид Искандеров, Санжар Шоаҳмедов - 8 мартадан, Достон Ҳамдамов - 5 марта, Камолиддин Тожиев, Азим Аҳмедов, Саламат Қутибоев, Мурод Зуҳуров - 4 мартадан, Никита Рибкин, Владимир Козак, Олег Зотеев, Рустам Ашурматов, Шерзод Аъзамов - 2 мартадан, Мурод Холмуҳаммедов, Жамшид Болтабоев, Лутфулла Тўраев, Акбар Тўраев, Воҳид Шодиев, Шоҳруҳ Гадоев - 1 мартадан.

Голлар хронометражи

Дақиқа   Гол

1-15                        3та

16-30                      2та

31-45                      2та

45}                          -

46-60                      8та

61-75                      5та

76-90                      5та

90}                          1та

Жами:    26

Футболчиларнинг ўйинчилик раҚамлари

Терма жамоамиз сафида майдонга тушган футболчилар қуйидаги рақамлар остида қайдномага киритилдилар:

1 -

2 - Егор Кримец

3 - Шавкат Муллажонов

4 - Марат Бикмаев

5 - Анзур Исмоилов

6 - Баҳодир Насимов, Жасур Ҳасанов, Жалолиддин Машарипов

7 - Азизбек Ҳайдаров, Марат Бикмаев

8 - Икром Алибоев, Сервер Жепаров

9 - Одил Аҳмедов

10 - Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев

11 - Игорь Сергеев

12 - Игнатий Нестеров

13 - Даврон Ҳошимов

14 - Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Соҳибов, Темурхўжа Абдухолиқов

15 - Сардор Рашидов, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев

16 - Станислав Андреев

17 - Санжар Турсунов, Жалолиддин Машарипов, Вадим Афонин, Отабек Шукуров

18 - Фозил Мусаев, Отабек Шукуров

19 - Виталий Денисов

20 - Ислом Тўхтахўжаев, Александр Мерзляков, Акмал Шораҳмедов

21 - Александр Лобанов

22 - Даврон Ҳошимов

23 - Фаррух Сайфиев, Элдор Шомуродов

Дарвозабонга тегишли 1-рақам остида ҳеч ким майдонга тушмади.

Изоҳ: мазкур рақамлар ОФК расмий сайтида берилган қайдномалардан олинди.

Футболчилар ёш бўйича (1 сентябрь ҳолатига кўра)

32 ёшдан катта: Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов.

23 ёшдан кичик: Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Жавоҳир Соҳибов.

Мухлислар ташрифи

1). 12.06.2017 Эрон - Ўзбекистон - 2:0. 59730 томошабин

2). 31.08.2017 Хитой - Ўзбекистон - 1:0. 51666 томошабин

3). 16.06.2015 КХДР - Ўзбекистон - 4:2. 42000 томошабин

4). 24.03.2016 Ўзбекистон - Филиппин - 1:0. 34000 томошабин

     29.03.2016 Ўзбекистон - Баҳрайн - 1:0. 34000 томошабин

     06.06.2016 Ўзбекистон - Эрон - 0:1. 34000 томошабин

     05.09.2017 Ўзбекистон - Ж.Корея - 0:0. 34000 томошабин

8). 15.11.2016 Ж.Корея - Ўзбекистон - 2:1. 30526 томошабин

9). 01.09.2016 Ўзбекистон - Сурия - 1:0. 29100 томошабин

10).12.11.2015 Ўзбекистон - КХДР - 3:1. 27135 томошабин

11). 11.10.2016 Ўзбекистон - Хитой - 2:0. 21503 томошабин

12). 28.03.2017 Ўзбекистон - Қатар - 1:0. 19000 томошабин

13). 03.09.2015 Ўзбекистон - Яман - 1:0. 15000 томошабин

14). 06.09.2016 Қатар - Ўзбекистон - 0:1. 7898 томошабин

15). 08.09.2015 Филиппин - Ўзбекистон - 1:5. 7500 томошабин

16). 08.10.2015 Баҳрайн - Ўзбекистон - 0:4. 5000 томошабин

17). 17.11.2015 Яман - Ўзбекистон - 1:3. 350 томошабин

      23.03.2017 Сурия - Ўзбекистон - 1:0. 350 томошабин

Умумий статистика

                                                                             Жами      Уйда      Сафарда

Ўйин                                                                    18             9             9

Ғалаба                                                                 11             7             4

Дуранг                                                                 1               1             0

Мағлубият                                                          6               1             5

Гол                                                                       26             10           16

Гол (1та ўйинда ўртача)                                    1,44          1,11        1,78

Қўйиб юборилган гол                                        14             2             12

Қўйиб юборилган гол (1та ўйинда ўртача)     0,78          0,22        1,33

Очко                                                                    34             22           12

«Қуруқ» ўйин                                                      9               7             2

Гол урилмаган ўйин                                           5               2             3

Сариқ карточка                                                  30             16           14

Аниқ зарба                                                         95             53           42

Бурчак тўпи                                                        98             59           39

Ўйиндан ташқари ҳолат                                   23             14           9

Фактлар

*** Атиги 10 нафар футболчи майдонда 1000 дақиқадан кўп ҳаракатланди.

*** Атиги 7  нафар футболчи асосий таркибда 14 марта ёки кўпроқ майдонга тушди.

*** Атиги 10 нафар футболчи 14та ёки кўпроқ ўйинда майдонга тушди.

*** Терма жамоамиз ўйинлар қайдномасига 6 нафар дарвозабонни киритган бўлсада, улардан иккиси майдонга тушди, холос.

*** Жанубий Корея термасига қарши баҳсда миллий жамоамиз бош гвардиячиси Сервер Жепаров 126-марта майдонга тушди. Умуман олганда, бор-йўғи 8 нафар футболчи терма жамоамизнинг 70та ёки кўпроқ ўйинида қатнашган.

*** Александр Гейнрих ўтган йили Тошкентда Сурия термаси билан бўлган баҳсда 31-голини нишонлади. Бу миллий жамоа тўпурарлар рейтингида 2-яхши кўрсаткичдир. Хуллас, Саша Гейнрих голлар сони бўйича биргина Максим Шацких- (34та)дан ортда, холос. Миржалол Қосимов ҳисобида ҳам айнан 31та гол бор. Ҳозирда кучли учликка етишга яққол даъвогарлар - Одил Аҳмедов (16та) ва Сардор Рашидов (11та).

*** Александр Гейнрих 4та мундиал саралашида гол ургани билан мақтаниши мумкин: ЖЧ-2006 - 4та, ЖЧ-2010 - 1та, ЖЧ-2014 - 3та, ЖЧ-2018 - 3та.

*** Анзур Исмоилов Хитой термасига қарши кечган сўнгги баҳсда миллий жамоамиз сафида 86-марта майдонга тушиб, сариқ карточка олди. У бош жамоамизда илк марта 2007 йилнинг 2 июлида Ироқ термаси билан бўлган ўйинда кўриниш берганди. Аниқроғи, 70-дақиқада Алексей Николаев ўрнига майдонга тушганди.

Кўрсаткичлар

Гол муаллифлари: Сардор Рашидов - 5та, Одил Аҳмедов - 4та, Игорь Сергеев - 4та, Александр Гейнрих - 3та, Марат Бикмаев - 2та, Анзур Исмоилов - 2та, Азиз Ҳайдаров - 1та, Элдор Шомуродов - 1та, Сервер Жепаров - 1та, Егор Кримец - 1та, Станислав Андреев - 1та, Отабек Шукуров - 1та.

Сариқ карточка статистикаси: Азиз Ҳайдаров - 5та, Егор Кримец - 4та, Ислом Тўхтахўжаев - 3та, Анзур Исмоилов - 3та, Марат Бикмаев - 2та, Сардор Рашидов - 2та, Александр Гейнрих - 2та, Даврон Ҳошимов - 2та, 7 нафар футболчи - 1тадан. Жами 30та сариқ карточка (1та ўйинда ўртача - 1,7та).

Захирадан ўйинга қўшилиш бўйича етакчилар: Александр Гейнрих - 11 марта, Жавоҳир Соҳибов - 7 марта, Жасур Ҳасанов - 7 марта.

Захирага олиниш бўйича етакчилар: Сервер Жепаров - 12 марта, Сардор Рашидов - 8 марта, Марат Бикмаев - 6 марта, Элдор Шомуродов - 6 марта.

Захирада ўтириш бўйича етакчилар: Игнатий Нестеров - 15 марта, Александр Гейнрих - 15 марта, Элдор Суюнов - 12 марта.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz