Қайднома

Қидирув

Яхши умид - бари яхшиликка...

Яхши умид - бари яхшиликка...

  28.09.2017 08:07
  0
  1101
Яхши умид - бари яхшиликка...

Терма жамоамизнинг ЖЧга яқинлашиб, яна бир бора пастга қулагани - бу футболимиз тақдирига битилган иш. Энди минг афсусланмайлик, заррача наф йўқ, вақтни бир сония ҳам ортга қайтаролмаймиз. Шундай экан, сабр билан келажакка қараганимиз маъқул. Умид боғлаш учун эса асос йўқ эмас - ЎФФнинг янги раҳбарияти катта иштиёқ билан ишга киришди. Мени айниқса, миллий терма жамоамизга ниҳоят, хориждан тажрибали мураббий жалб этиш режалаштирилаётгани қувонтирмоқда. Очиқ тан олиш керак, айнан терма жамоани бошқаришда нуқул маҳаллий кадрларга таяниш тажрибаси туфайли футболимизнинг энг кучли авлодидан етарлича фойдаланолмадик. Игнатий Нестеров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких ва Александр Гейнрих каби йигитлар авлоди чиндан ҳам, мундиалда иштирок этишга муносиб эди. Аммо хориж тажрибасидан юз ўгириш оқибатида шундай имкониятни шунчаки, бой бердик. Футзал термаси айнан хорижлик мутахассис бошқарувида жаҳон чемпионатига чиққани бу фикримни тўла тасдиқлайди. Йўқ, маҳаллий мураббийларимизни ерга урмоқчи эмасман. Аммо уларнинг малакалари ҳозирча жаҳон даражасига жавоб бермаслиги айни ҳақиқат. Бунга ЖЧ-2018 саралаши мобайнида тўлиқ амин бўлдик. Энди миллий жамоага хориждан мураббий чақиришда шуни назарда тутиш шарт. Демоқчиманки, бизга жаҳон даражасидаги мутахассис керак. Нима дердик, барии яхшиликка бўлсин...

Муҳсин ЭГАМБЕРДИЕВ, Жиззах шаҳри.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz