Қайднома

Қидирув

Аднан Янузай: Моуриньога миннатдорчилик билдираман

Аднан Янузай: Моуриньога миннатдорчилик билдираман

  28.09.2017 11:45
  0
  264
Аднан Янузай: Моуриньога миннатдорчилик билдираман

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Аднан Янузай Луи ван Гал қўл остида қандай ишлагани ва Жозе Моуриньонинг қўллаб қувватлаши ҳақида гапириб ўтди

"Ван Гал "МЮ"ни бошқарган пайти мен учун қийин даврлар ўтди. Олдингидек эркинликка эга эмасдик. Мураббий: "Бор, ўз ўйининингни кўрсат, мухлислар ўз ўрнидан сакраб кетишсин", деганида вингерга ишонч керак бўлади. Бироқ у билан биз секин ўйин кўрсатардик. "МЮ"нинг кўп футболчилари унинг фалсафасидан завқ олмади. Ван Гал билан орамизда жуда кўп мунозаралар бўлиб ўтди.

Кўпчилик мени олдинги, "МЮ"да энди фаолиятимни бошлаган пайтларимдаги Янузай эмаслигимни кўрди. Райан Гиггз мени қўллаб қувватлади. Бу барча қўрқадиган "Манчестер Юнайтед" эмасди. "Олд Траффорд"га рақиблар ғалаба учун келадиган бўлишди.

Моуриньо келганида тезда қарор чиқариши керак эди. Мен икки йил ўйнамадим. У жуда яхши мураббий эди, мен билан яхши муносабатда бўларди. Жозе мени бошқа жамоага ўтишимни истади.

Энди янги жамоамда ўзимни кўрсатишим керак. Бельгия терма жамоаси учун яхши футболчи эканлигимни исботламоқчиман", — дейди Янузай.

Ушбу мавсумда Янузай Ла лигада 3 та ўйин ўтказди.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.