Қайднома

Қидирув

Карло Анчелоттига 5 нафар футболчи қарши бўлган экан!

Карло Анчелоттига 5 нафар футболчи қарши бўлган экан!

  29.09.2017 08:16
  0
  481
Карло Анчелоттига 5 нафар футболчи қарши бўлган экан!

"Бавария"дан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши ўйинда ғалати таркибни танлаганди. Италиялик мутахассис жамоанинг бир нечта етакчи футболчиларига бошланғич таркибдан жой бермади.  Ўйиндан олдин Анчелотти 11 нафар футболчининг номини эълон қилган ва шундан сўнг ҳеч нарса демасдан кийиниш хонасини тарк этган. Кўп футболчилар мураббийнинг ушбу қароридан шокка тушишган ва ғазабланишган. Бу ҳақда Германиянинг Sport1 телеканали хабар тарқатди.
Аввалроқ Жером Боатенг "ПСЖ"га қарши ўйинда захирага киритилиши ҳақида айтилганди, аммо у қайдномадан ўрин олмади. Анчелотти унга ҳам ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Футболчилар ва раҳбариятнинг тахминича, шундай йўл билан мутахассис барчанинг асабига ўйнамоқчи бўлган. Ўйиндан олдин жамоадаги муҳит яхши бўлмаган. 
Ўйинчилар Анчелоттининг машғулот жараёнидан қониқиш ҳосил қилмаган. Унинг услуби топ-жамоаларга мос эмас деб ҳисобланди. Жамоа раҳбарияти зудлик билан чора кўриши керак эди ва Париждаёқ мураббийни истеъфога чиқариш борасида қарор қабул қилинган.

***

“Бавария” президенти Анчелоттининг омадсизлигини футболчилар билан келиша олмаганида деб ҳисобламоқда. Президентнинг фикрича, Анчелоттига 5 нафар футболчи қарши бўлган. Немис матбуотининг ёзишича эса бу футболчилар Хуммелс, Рибери, Боатенг, Роббен ва Коман.

“Агар сен мураббий бўлсанг, жамоанинг етакчи футболчилари билан зиддиятга боришни хаёлингга ҳам келтирмаслигинг керак. Анчелотти эса 5 нафар етакчи футболчи билан келиша олмаётганди, деди президент.


Манба: sports.ru, std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz