Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Халл» ЦСКА эмаслигини тушуниш керак»

Андрей Канчельскис: «Халл» ЦСКА эмаслигини тушуниш керак»

  30.09.2017 10:54
  0
  823
Андрей Канчельскис: «Халл» ЦСКА эмаслигини тушуниш керак»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис «Советский спорт» нашрига берган интервьюсида Леонид Слуцкийнинг Англиядаги фаолияти ҳақида сўз юритди.

- Леонид Слуцкийнинг «Халл»даги фаолиятини кузатиб боряпсизми?

- Унчалик эмас. Қайсидир ўийнларни кўрдим. Айримларини эса кўролмадим. «Халл»нинг турнир жадвалининг охирларида бораётганини биламан. Бошқа тарафдан «Халл» раҳбарияти нимани кутганди? Слуцкийдан қандайдир мўъжиза кутганмиди? Ёки уни Абрамович тавсия қилган. Ҳаммаси «Челси»дагидек бўлади деб ўйлаганми?

- Охирги ўйинда жамоа дуранг ўйнади. Унгача эса иккита ўйинда умумий ҳисобда 1:7 ҳисобида имкониятни бой берганди. Саккиз турдан сўнг мутахассиснинг иши борасида бирор-бир хулосага келса бўладими?

- Менимча, ҳали эрта. Унинг жамоани нолдан бошлаганини инобатга оламиз. Унинг учун янги мамлакат, янги менталитет. Тилни тез ўрганди. Лекин кўп бўлмади. Менимча, ярим йилдан сўнг бир хулосага келса бўлади. Шунингдек, унинг ўзи ҳам «Халл» ЦСКА эмаслигини тушуниши керак. Москва жамоасининг таркиби кучли эди.

Клубда терма жамоа ўйинчилари кўп. «Халл»да эса буюк юлдузлар йўқ. Айнан шундай жамоаларда мураббийлик хислатини кўрсатиши керак бўлади. Россияда унга «Ура!» деб қийқиришган.

Бу ерда эса профессионаллигини яна бир бор исботлаши керак. Унинг айрим интервьюларини ўқидим. У ёки бу нарсалар борасида эътироз билдирибди. Ҳаммасига атрофдагилар айбдорми?

Ёки Англия унинг учун футбол мамлакати эмасми? Шундай бўлса, Афғонистонга бориб ишласин. Балки ўша ер унинг учун футбол мамлакатидир. Айнан ўша ерда натижага эришиши мумкин.

- Слуцкий мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоадан кетиши керакмиди?

- Балки вазиятни ўзгартиришни истагандир. ЦСКАдан кейин анча вақт ишламади-ку. Энди эса мураббийлик тажрибасини тиклаб, ўз номини қайтариши керак. Россиядаги ғалабаларни тезда унутиб юборишади. Чемпионшипда ўйнаш жуда қийин. Чунки барча жамоалар бир хил. Балки Слуцкий хато қилгандир. Яна билмадим. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин у яхшиси, бирор-бир футбол мамлакатини топсин.

- Натижага қарамай, «Халл» мухлислари уни ёқтиришади. Бунга қандай изоҳ бериш мумкин?

- Англия — катта футбол анъаналарига бой мамлакат эканлигини тушуниш лозим. У ерда мухлислар ҳам бардошлилар. Бир нечта мағлубиятдан сўнг улар мураббийни биздаги каби ерга уришмайди.

Ўзимдан мисол қилиб айтишим мумкин. Туманли Альбионда мухислар натижадан кўра чиройли ва ёрқин ўйинни кўпроқ қадрлашади. «Манчестер Юнайтед» ҳам аввалига натижа кўрсатмаган.

Бироқ фанатлар бизни барибир ёқтиришарди. Агар Слуцкийнинг «Халл»и ҳам шундай ўйин намойиш қилса, уни ҳам ёқтиришади.

- Англия матбуотида яқин орада Слуцкийнинг истеъфога чиқиши ҳақида ёзишди. Шунга ишонасизми?

- Шамолсиз дарахтнинг учи қимирламайди. Уни истеъфога чиқаришлари ҳеч гап эмас. Футболда бу одатий ҳол. Бизнинг мамлакатда эса бу анча ривожланган. Биринчи давра якунланмасданоқ истеъфолар кўпайиб кетди.

- Агар уни истеъфога чиқаришса, мураббийлик фаолиятига зиён етадими? Англияда яна бир клуб топишига ишониш қийин. Россияда эса ҳеч ким кутмаяпти...

- Россияда ҳамиша ўзига иш топа олади. У ўзига яраша ном қозонган, бир неча бор мамлакат чемпиони бўлган. Бошқа тарафдан, қайси клубни бошқариши сўроқ остида.

Жаъфарали тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz