Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл»ни енга олмади

«Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл»ни енга олмади

  01.10.2017 23:00
  0
  597
«Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл»ни енга олмади

Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Коутиньо узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, Эллиотни доғда қолдирди – 1:0.

Орадан 7 дақиқа ўтиб, Хоселу “Ливерпуль“ ҳимоянинг навбатдаги даҳшатли хатосидан унумли фойдаланиб жавоб голини киритди.

Кейинчалик Клопп шогирдларида бир қатор яққол вазиятлар бўлди, аммо ҳар сафар сўнгги аниқ зарба етишмади.

Шу тариқа, “Ливерпуль” сафарда “Ньюкасл”ни енга олмади.

Англия чемпионати, 7-тур

Ньюкасл – Ливерпуль 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 29 Коутиньо, 1:1 – 36 Хоселу.
Ньюкасл – Эллиот, Ласселс, Манкильо, Йедлин, Кларк, Ритчи, Мерино (Хэйден, 74), Шелви, Атсу, Перес (Диаме, 90), Хоселу (Гэйл, 79).
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо, Хендерсон, Салах (Окслейд-Чемберлен, 84), Вейналдум, Мане (Соланке, 74), Старридж (Фирмино, 74).
Огоҳлантиришлар: Перес (55), Гомес (58).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz