Қайднома

Қидирув

«Ювентус» мавсумдаги илк очкосини йўқотди

«Ювентус» мавсумдаги илк очкосини йўқотди

  02.10.2017 02:04
  0
  681
«Ювентус» мавсумдаги илк очкосини йўқотди

Италия “А” сериясининг 7-туридан ўрин олган “Аталанта” – “Ювентус” баҳси якунига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, “Ювентус” икки голга олдинда бора туриб, дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди.

Дастлаб, Бернардески 21-дақиқада ўзининг “Ювентус” учун илк голини уриб ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Игуаин ҳам ўз номига гол ёзиб қўйди. Лекин мезбонлар ўйиннинг 67-дақиқасига келиб орадаги икки фарқни йўққа чиқаришга эришди.

Ўйиннинг 84-дақиқасига келиб, Пауло Дибала 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширолмади ва шу тариқа “Ювентус” мавсумдаги дастлабки очкосини “Аталанта”га қарши учрашувда йўқотди.

«Аталанта» – «Ювентус» – 2:2 (1:2)

Голлар: Кальдара 31, Кристанте 67 — Бернардески 21, Игуаин 24.

“Аталанта”: Бериша, Кальдара, Паломино, Масиелло, Фройлер, Кристанте (Де Рон 88), Спинаццола, Хатебур, Корнелиус (Иличич 32), Гомес, Куртич (Петанья 56).

“Ювентус”: Буффон, Кьеллини, Бенатиа, Асамоа, Лихтштайнер (Барцальи 66), Дибала, Матюиди, Бентанкур, Игуаин, Манжукич (Коста 78), Бернардески (Куадрадо 69).

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер 58, Гомес 64, Паломино 81, Петанья 82.

Амалга оширилмаган пенальти: Дибала 84.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz