Қайднома

Қидирув

Ҳаттоки, хотини ҳам ҳайдамоқчи бўлган...

Ҳаттоки, хотини ҳам ҳайдамоқчи бўлган...

  03.10.2017 13:01
  0
  708
Ҳаттоки, хотини ҳам ҳайдамоқчи бўлган...

«Челси» ҳужумчиси Альваро Моратанинг мавсум бошида роса қийналгани маълум. Дейлик, у «аристократлар» сафидаги илк расмий ўйин - «Арсенал»га қарши кечган суперкубок баҳсида пенальтини кўкка совурганди. Испан футболчисининг айтишича, хотинининг қатъий муносабати унга қўшимча куч бағишлаган экан. «Ҳа, дебютим омадли чиқмади. Илк ўйиндаёқ хатога йўл қўйдим. Ўша бесамар пенальтидан сўнг бир неча кун ўзимга келолмадим. Кўп нолиганим сабабли, ҳаттоки, хотиним уйдан ҳайдаб юбормоқчи бўлди. Муҳими, кейинчалик ўзимни тутиб олдим, иродамни ишга солдим. Мана, энди ҳаммаси жойида. Умид қиламанки, шу руҳда ўйнашда давом этаман», - деди испаниялик футболчи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz