Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» ПФКга нисбатан интизомий чоралар қўлланди

«Навбаҳор» ПФКга нисбатан интизомий чоралар қўлланди

  03.10.2017 15:07
  0
  1009
«Навбаҳор» ПФКга нисбатан интизомий чоралар қўлланди

Олий Лига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан кейин матбуот анжуманида юз берган можаро туфайли «Навбаҳор» ПФКга нисбатан интизомий чора қўлланди.

Тақдим этилган видеолавҳа ва ҳар икки клубнинг матбуот котибларидан олинган тушунтириш хатига асосан, Чемпионат регламентининг Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 1-бўлим, 5.9 пункти ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.57 пунктига кўра «Навбаҳор» ПФК 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди ва шунга ўхшаш ҳолат такрорланса янада қаттиққўл чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, «Навбаҳор» ПФК матбуот котиби Шавкат Содиқов ва хавфсизлик бўйича офицер Раҳмонов Баҳодирнинг эгаллаб турган лавозими кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарилди.


Манба: www.pfl.uz/ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz