Қайднома

Қидирув

Неманья Йованович: “Навбаҳор” кучли бешлик учун курашмоқда

Неманья Йованович: “Навбаҳор” кучли бешлик учун курашмоқда

  04.10.2017 17:17
  0
  696
Неманья Йованович: “Навбаҳор” кучли бешлик учун курашмоқда

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Неманья Йовановичдан қисқача интервью олдик.

Дастлаб бугун беллашув таассуротлари ҳақида гапирсангиз?

- Бугун жуда интенсив ўйин бўлди. Аммо биз майдонда жанговор ҳарактер кўрсата олдик. “Пахтакор”га нисбатан яхши ўйин намойиш этдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. 

“Навбаҳор” ниманинг эвазига “Пахтакор”ни мағлуб этди?

- Бизда авваламбор ўзимизга бўлган ишонч юқори эди, майдонга кўтаринки руҳда чиқиб, ғалаба қозондик. Шуни айтишим керакки, Ўзбекистонда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Фақат зафар қучишни чин юракдан истаб, шу сари ҳаракат қилиш керак.

Жамоа ғалабасининг бош омили бу бирдамлик деб ўйлайман, майдонга биргаликда чиқдикми, демак бир-биримизни қўллаймиз. Шу жиҳат ҳам асосий омил бўлди деб айта оламан.

Сизнингча, бугунги рақиблар мавсумни нечанчи ўринда якунлашади?

- “Пахтакор” ва “Навбаҳор”нинг мавсумни нечанчи ўринларда якунлаши борасида аниқ бир нарса дея олмайман. Сабаби, “шерлар” ва бизнинг мақсадимиз бошқа. Улар чемпионлик учун курашишмоқда, биз эса кучли бешлик учун.  


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz