Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»га фойдам тегса...

«Навбаҳор»га фойдам тегса...

  04.10.2017 19:03
  0
  296
«Навбаҳор»га фойдам тегса...

Сӯнгги йилларда мураббийлар қӯнимсизлиги, жамоадаги молиявий холатнинг унчалик яхши бӯлмаганлиги Наманганнинг "Навбахор" клубини чемпионатда ӯтиш ӯйинида иштирок этиш даражасигача бориб етди. Сӯнгги паллада мураббийликка таклиф қилинган Илхом Мӯминжоновнинг жамоанинг бугунги холатида ӯрни алохида. Умуман олганда бугун, Наманган футболи, ютуқ ва камчиликлари, келажак, таклифларим билан ӯртоқлашишни жоиз билдим.
   Яқинда эълон қилинган, ёш мураббийларимиздан бири Бобур Зухриддинов билан интервюни ӯқиб, бир гапи этиборимни тортди. Бизда селексионер деган инсон йӯқ. Ха чинданам бу борада хақиқатни гапирибди. Биз бир пайтлар "Нефтчи" клубини бошқарган Юрий Саркисянни қишлоқларга бориб ёш иқтидорларнни топиб келишини эшитгандик. Хозир қайси мураббийни кӯрсата оламиз у каби изланадиган? "Навбахор"да эса шунча йилдан буён ишлаган бирор мураббий қила олмаган ишни, футболчи сифатида Одил Ахмедов бошлаб берди. Ха, Одилнинг хориж чемпионатларида ӯзлаштирган принсиплари баъзи инсонларга малол келгани хам аччиқ хақиқат. Унинг Наманганда бошлаган ишларгига қарши чиқувчилар кӯп куттиришмади. Уларни хам тушиниш керак аслида. Эскича тизим инсонлари сифатида уларга замонавий принсиплар умуман тӯғри келмасди. Одилнинг академиясига хақиқий талантларнинг танлаб олиниши баъзи инсонларнинг молиявий мақсадларига қарши ишлади. Натижада кимнингдир жияни, кимнингдир ӯғли ва яна кимнингдир эркатойлари бу кӯрикдан ӯта олишмади. Шу ӯринда Наманган вилоят ва шахар хокимларига хамда Одил Ахмедовга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз. Чунки ӯзбек футболи шунақа эркатойлардан безиб бӯлди. Эътироз бӯлса мархамат, яқиндагина Яман чиққан Осиё чемпионатидан хам мосуво қилган Нуралиев жамоаси таркибига эътибор беринг. Бундай холатлар футболимиз зарарига ишлаяпти.
      Бу эркатойлар эртага олий лигамизда бир клубдан иккинчи клубга ӯтавериб, хатто оммавий ахборот воситаларининг сахифаларини хам сийқасини чиқарворишади. Наманганда иш бошлаган янги академия эса яқин келажакда хақиқий истеъдодларни кашф қилишига шубхам йӯк.
       Академия алохида урғу берганим бежизга эмас. Чунки академияга эга бӯлмаган клубдан барқарорлик кутиш умуман нотӯғри. Бир йиллик смета асосида қандайдир вақтинчалик натижага эришиш мумкиндир, лекин бу клуб кейинги мавсумдаёқ олий лигада жон сақлаб қолишга мажбур бӯлиб қолиши табиий хол. Бугун биз "Навбахор" келажаги хақида анча хотиржам бӯлишимиз мумкин. Бунга хозирча асос яратилди.
      Клуб инфратузилмаси барқарорликка эришишдаги мухим омилдир. "Насаф" ва "Бунёдкор" клубларининг бу борадаги ишлари анча самарали эканлиги тахсинга сазовор. Бу клублар вақтинча мувафаққиятсизликка тушиб қолишлари мумкин, лекин уларнинг ӯзининг тиклаб олишлар учун кӯпи билан бир мавсум етарли. Бунга хар икки клуб мисолида гувох бӯлишимиз мумкин. Клуб рахбари, барча ходимлар ӯз ишини сидқидилдан бажарса,  клуб холати анча яхши бӯлади. Агар рахбарият ӯйинчи ва мураббийлар билан самарали фаолият олиб бормаса, албатта салбий натижага олиб келади. "Навбахор"да хозирча оддий мухлис сифатида билганимиз, клуб Президентининг футболга қизиқиши.
      Рахбарлариятдан эса футболчиларнинг трансфер масаласида самаралироқ ишлашларини сӯраб қолардим. Айтайлик, келажаги бор ӯйинчилар билан узоқ муддатли шартномалар тузилса. Бу эртага ӯша футболчининг кӯтарма пули эвазигагина бошқа клубга ӯтиб кетишини олдини олибгина қолмай, балки клуб ғазнасига яхшигина даромад хам олиб келиши аниқ. Бугунги холатдан келиб чиқсак, жамоа юрагига айланиб улгурган ёш ва иқтидорли футболчимиз Азизбек Турғунбоев агар 5 йиллик шартнома таклиф этилса, йӯқ демаса керак. Эртага қайсидир кучлироқ клуб қизиқиш билдирса, трансфер суммасини тӯлаб олиб кетиши мумкин бӯлади. Ёки бу йил кӯрик асосида ӯринбосарлар таркибига жалб этилган Акмал Турғунбоев хам (Азизбек Турғунбонбоевга хеч қандай алоқаси йӯқ) юқори салохиятга эга эканлиги, ӯринбосарларимиз таркибидаям умидлилар етарли эканидан далолат. Бундай истеъдодларни яқин йилларда академиямиздан чиқишини хисобга олсак, рахбариятдан шу фикрни инобатга олишларини сӯрайман. Яъни барча ёш футболчилармиз билан узоқ муддатли шартномалар тузилса мақсадга мувофиқ бӯларди.

      Бевосита бугунги таркиб масаласида гапирадиган бӯлсам, мураббий Илхом Мӯминжонов сӯнги йиллардаги энг яхши таркибни йиққанини аниқ. Мавсум бошидан асосан махаллий футболчиларни жамоага жалб қилгани барчамизни хурсанд қилди. Мураббийнинг ишига аралашиш фикридан йироқман. Лекин бир нечта мухлисларнинг фикрини шу ерда билдиришни лозим топдим. Яъни жамоамизнинг асосан номинал битта хучумчи билан ӯйнаши кӯпчилигимизга ёқимсиз холатга айланиб бормоқда. Натижага мураббий жавоб бериши тӯғри, лекин бир ӯйиндаги мажбурий ӯзгариш натижасида икки номинал хужумчи билан ӯйнаган "Навбахор" ӯйинини кӯрган мухлиси сифатида шуни айтишим мумкинки, жамоа хатто икки хужумчи билан анча шиддатли кӯринган эди. Мураббийдан тактик схемаларда турли вариантлар устида хам ишлаб кӯришини сӯраб қоламан. Вахоланки, бир тӯп фарқи хар қандай сонияда йӯққа чиқарилиши мумкин. Бутун Европа хозирда 4-4-3 ёки 3-4-3 схемага ӯтиб кетган бир пайтда, бизнинг мураббийлар халиям иттифоқ  давридан мерос 4-5-1 схемада ӯйнаб юриши мухлисларга хам зерикарли бӯлиб кетган.

    "Навбахор" стадиони мамлакатимиздаги кӯркам ӯйингохлардан бири хисобланади. Фақат стадион чими масаласида ӯзгариш қилинса нур устига аъло нур бӯларди. Кӯпчилик мураббийларнинг стадион чимидан нолишгани бекорга эмас. Стадионга бориб турган ашаддий мухлислар буни яхши билишади. Демак, стадион майсаси парваришига алохида эътибор берилиши ёки янги мавсумгача чимни алмаштириш масаласи кӯриб чиқилиши керак.                                                 Ӯзбекистон телеканалларида намойиш этилаётган футбол кӯрсатувларининг "Навбахор" мавзусида деярли сӯз очмаслиги, Наманганлик ишқибозларнинг таъбини хира қилиб келмоқда. Оддийгина Спорт ТВдан намойиш этиладиган "Фифа" кӯрсатувида ушбу мавсум жамоамиз хақида айтарлик маълумот ёки репортаж берилмаслиги, кӯрсатувни интизорлик билан кутадиган мухлислармизнинг хафсаласини пир қилганига мунтазам гувох бӯлиб келмоқдаман. Аслида, муоммонинг илдизи клуб матбуот хизматига хам бориб тақалишини айтиб ӯтиш керак. Матбуот хизмати клубимизнинг энг оғриқли нуқтаси эканлигини мухлисларимиз яхши билишади. Шавқат Содиқовнинг бу лавозимга қандай келиб қолгани бизга номаълум. Лекин у инсонни яхши билган мухлиснинг билдиришича, хатто унинг ӯзи нима қилиши кераклигини яхши билмайди. Бир неча маротаба эътироз билдирилишига қарамай, деярли ӯзгариш кузатилмади. Демак, клуб матбуот хизматида ӯзгариш даркор. Уй учрашувларидан, машғулотлардан фоторепортажлар уюштирилиши, футболчилар билан интервюлар ташкил этишни уддалай олмайдиган инсондан яна нима кутишимиз мумкин. Сафар ӯйинларида доимий мезбон жамоа матбуот хизмати маълумотларидан нусха кӯчириб, жонли трансляция уюштириб борилса, матбуот котибига сафар ӯйинига боришдан нима фойда. Уни Наманганда ӯтириб хам етказиб бериш мумкин. Унинг ӯрнига, иккита фидоий мухлис олиб кетилса, клубимизга далда бӯладику. Мутассаддиларимиздан, бу масалада ӯзгаришни талаб қилишга хаққим бор.

       Ва клубимизнинг энг хурматга сазовор жихати-МУХЛИСЛАР масаласида катта харфларда ёзмаслик нотӯғри бӯлади. "Навбахор" мухлислари хар доим Ӯзбекистонда биринчилардан бӯлиб келишган. Жамоани қӯллаш борасида тарифга тил ожиз. Шунчаки перфект. Хатто маданиятли мухлислик борасидаям анча ӯсишга эришилган. Клубнинг хозирги натижаларида мухлисларнинг хизмати беқиёс. Хозирда стадионда стюардлардан фойдаланиш борасида дастлабки қадам "Навбахор" мухлислари етакчилари томонидан ташланганини алохида эътироф этиш керак. Наманганлик ишқибозлар керак бӯлса матбуот хизмати вазифасиниям ӯзлари бажариб келишмоқда. Клуб расмий сайтига ташриф буюрсангиз, асосан мухлислар томонидан ёзилган мақола, футболчилар билан интервюларни гувохи бӯлиш мумкин. Хар ӯйинда янгилик киритадиган мухлислар клуби хозиргача анча ишларни амалга оширишди. Хатто клуб маркетинг фаолиятини қӯлламайдиган бир вақтда, мухлислар сардорлари клуб этикеткалар, футболкаларини сотиш орқали анча даромад қилиш мумкинлигини кӯрсатиб қӯйишди. Мухлислар томонидан мустақил тайёрлатилган футболкалар, байроқчалар, шарфлар бунга мисол. Агар клуб мутассаддилари стадион атрофида махсус магазин очиб, клубга тегишли нарсалар савдосини йӯлга қӯйса, хам клуб ғазнасига фойда, хам мухлисларга ёрдам бӯларди. Вахоланки, футболка ёки шарфларни қаердан олишни билмай юрган ишқибозлар етарлича топилди.... 

      Мен фақат ӯз таклифларимни билдириб ӯтдим холос. Буни инобатга олинадими ёки йӯқ, менга қоронғу. Мен профессионал журналист эмасман ва бунга даво хам қилмайман. Лекин, мавжуд ютуқлар билан хаволаниб юришдан кӯра, камчиликлар устида ишлаш ва уларни бартараф этиш керак деган принсип асосида яшайман. Камчиликларга кӯпроқ урғу берганим футболимиз ривожи учун нимадир берса, шундан хурсанд бӯламан. Танқидларимдан, кимдир тӯғри хулоса чиқарса, демак мен мақсадимга қисман бӯлсада эришган хисобланаман.

Исроилов Сардорбек Собиржонович

Тӯрақӯрғон тумани

Бураматут қишлоғи


Манба: lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.