Қайднома

Қидирув

«Жаҳаннамга хуш келибсиз» ёхуд «Бешиктош»нинг уй аренаси ҳақида

«Жаҳаннамга хуш келибсиз» ёхуд «Бешиктош»нинг уй аренаси ҳақида

  05.10.2017 00:21
  0
  748
«Жаҳаннамга хуш келибсиз» ёхуд «Бешиктош»нинг уй аренаси ҳақида

ЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Бешиктош» - «РБ Лейпциг» ўйини 2:0 ҳисобида мезбон жамоа ғалабаси билан якунланди.

Истанбулда жойлашган «Водафон Арена» стадионида бўлиб ўтган бу учрашувда диққатни тортадиган 2та воқеа кузатилди. Биринчиси - меҳмонлар вакили Тимо Вернер трибуналар шовқинига чидолмади, иккинчиси - чироқлар кутилмаганда ўчиб қолди...

«СЭ» нашрининг қуйидаги мақоласи шулар ҳақида.

Атрофда шовқин

«Жаҳаннамга хуш келибсиз» - бу ёзув Истанбулдаги «Али Сами Йен» аренаси кириш дарвозасини «безаб» турарди. Яъни 2011 йилга қадар ушбу аренадан фойдаланган «Галатасарой» клуби рақибларни шундай «мулойим»лик билан қарши оларди. Пойтахт жамоасининг янги уй стадиони - «Турк Телеком Арена» эҳтирослар туғёни бобида ўз ворисидан сира қолишмайди. Бироқ жорий мавсум Европани турк «жаҳаннами» билан таништириш бошқа стадион - «Водафон Арена» чекига тушди. Очиғи, Туркиянинг амалдаги чемпиони майдонидаги учрашув иштиёқли «РБ Лейпциг»га ҳақиқий синов онларини тақдим этди.

Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалингани ҳамоно «Водафон Арена» трибуналарида шундай шовқин кўтарилдики, таъбир жоиз бўлса, немис клуби вакиллари қулоқларини қўллари билан бекитиб олишдан ўзга чора тополмадилар, гўё. Айниқса, ҳужумчи Тимо Вернер жуда қийналди - юқори децибел (шовқин ўлчови)га мослашолмаслигини тушунган 21 ёшли футболчи қулоққа қўйиладиган махсус ҳимоя воситаси (овоз пасайтиргич) сўради, бироқ унинг нафи ҳам сезилмади, шекилли.

Хуллас, ўзини ёмон ҳис этган Вернер 32-дақиқада мураббийлар штабидан ўрнига захирадан футболчи туширишини илтимос қилди. Ўйиндан кейин футболчи юзага келган ҳолатга алоҳида тўхталди: «Умрим бўйи ҳеч қачон бундай манзарани кўрган эмасдим. Тан оламан, барчасидан кўз юмиб, ўйинга эътибор қаратиш уддасидан чиқолмадим. Ҳаттоки, махсус восита ҳам ёрдам бермади. Ишонинглар, ҳалигача ўзимни нохуш сезяпман». «Лейпциг» бош мураббийи Ральф Хазенхютль  эса шунчаки, шогирди ёнини олди:  «Футболчиларни бундай ҳолатга тайёрлаш - иложсиз иш. Одамни кар қиладиган шовқин ва тан оламан, у бошида бутун жамоамни издан чиқарди...».

Ичкари ёруғ, фақат...

«Эшитиш» қобилиятидан мосуво бўлган «Лейпциг» барчасига қийинчилик билан мослашгунича мезбонлар бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этиб, танаффусгача 2та гол қувончини туйишди. Мухлислар иккинчи 45 дақиқаликда гол кўришмади, аммо ЧЛ оқшомининг ўзгача гўзал лаҳзалари иштирокчиларига айланишди. Гап шундаки, ўйин давом этаётган паллада «Водафон Арена» чироқлари ва прожекторлари кутилмаганда, ўчиб қолди. Натижада майдонни зулмат қоплади ва бош ҳакам Сергей Карасёв жамоаларни четга чиқарди. Шу тариқа ўйин нақ 12 дақиқа тўхтаб қолди.

Бу вақтда трибуналарда ажиб бир манзара юзага келди - смартфонлар экранларидан таралган турли-туман нурлар ёғдуси. Бу манзара кўзда тутилмаган танаффусни яна бироз чўзишга ҳам арзирди. Электр таъминотидаги узилиш сабаблари бартараф этилиб, прожекторлар қайта нур сочгач, футболчилар ўйинни давом эттиришди ва «Бешиктош» ижобий натижани сақлаб қолиб, «G» квартети пешқадами бўлиб олди. «Водафон Арена» эса Туркияда аллақачон оммалашган ўзига хос шиорни ўзиники қилди - «Жаҳаннамга хуш келибсиз».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

FUTBOL TV телеканалининг 15-декабрь кунидаги кўрсатувлар дастури

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.