Қайднома

Қидирув

Андрей Шевченко: «Туғилган кунимда деярли ҳар доим гол урардим»

Андрей Шевченко: «Туғилган кунимда деярли ҳар доим гол урардим»

  06.10.2017 03:33
  0
  310
Андрей Шевченко: «Туғилган кунимда деярли ҳар доим гол урардим»

Украиналик афсонавий ҳужумчи, Евро-2004нинг энг яхши футболчиси Андрей Шевченко 29 сентябрь куни туғилган айёмини нишонлади.

Footboom эса бундан унумли фойдаланди - айни пайт Украина терма жамоасини бошқараётган Андрей Николаевични табриклаш баҳонасида уни махсус суҳбатга чорлади.

Натижада 41 ёшга тўлган Шева аввалги йилларда туғилган куни қандай ўтгани ҳақида гапириб берди.

— Андрей Николаевич, бу сафар таваллуд айёмингизни қандай байрам қилишни режалаштиряпсиз?

— Футбол майдонида нишонлайман (кулади). Аниқроқ айтсам, бу йилги туғилган куним Тбилисида ўтади. У ерга дўстим Кахи Каладзе таклифига биноан бораман ва хайрия ўйинида майдонга тушаман.

— Демак, яқинларингиз сизни кейинроқ табриклашади...

— Шундай. Шанба куни Киевга қайтаман (суҳбат аввалги ҳафта бўлиб ўтган), эртасига эса Харьковда миллий жамоанинг Косово термасига қарши кечадиган сафар ўйинига қаратилган йиғинни бошлаймиз.

Тўғри, яқинда оила даврасида кичик байрам уюштирдик. Гап шундаки, 1 октябрь - ўғлим Александрнинг туғилган куни. Шу муносабат билан болалар кечаси ўтказдик.

- Умуман, туғилган кунингиз шарафига байрам дастурхони ёзишни хуш кўрасизми?

— Унчалик эмас. Ахир доимий сафарлардан бўшамайман, ҳисоб. Ҳа, охирги йилларда бу кунни оилам билан бирга нишонлаш насиб этди. Аммо бунгача одатда сафарлар, ўйинлар ёки қандайдир тадбирлар алоҳида байрам уюштиришга халақит берарди.

— Наҳотки, бирор марта меҳмонларни муайян жойда тўпламаган бўлсангиз...

— Нега энди? Бир неча марта катта байрам дастурхони ёзишга имкон туғилган. Дейлик, кичик юбилей, яъни 25 ёшга тўлганимни Миланда байрам қилганман, кейин «Челси» сафига қўшилиб, таваллуд айёмимнинг 30 йиллик тантаналарини Лондонда нишонлагандим.

— Болалигингизда-чи? Қайси йилги туғилган кун оқшоми ёдингизда муҳрланиб қолган?

— Отам ажойиб совға - ҳақиқий коньки билан сийлаганида, неча ёшда бўлганимни бирданига эслолмайман. Лекин ўша байрамдан кейин ҳар эрталаб уйқудан туришим билан кўл томон югурганим ҳамон хотирамда. Очиғи, ҳаво тезроқ совуши, кўл юзаси музлаши ва конькида учишга имконият туғилишини сабрсизлик билан кутгандим.

— Хўш, туғилган кунингизда неча марта майдонга тушишингизга тўғри келган?

— Тез-тез. Яна қўшимча қилишим мумкин, уларда деярли ҳар сафар гол урганман.

— Шу жойда бироз тузатиш - аслида рақиблар дарвозасини туғилган кунингиз арафасида, яъни 28 сентябрда доимий равишда ишғол қилгансиз...

— Эҳтимол, шундайдир, аммо ўйинлар одатда анча кеч якунланарди ва уйга қайтгунимча туғилган куним бошланарди (кулади). Эсимда, 1998 йили «Динамо» таркибида ЧЛ доирасида «Ланс»га қарши майдонга тушгандик ва ўшанда гол урганман.

Бу аниқ! Ўша ўйин айнан туғилган санам арафасига тўғри келганди. Афсуски, голим ёрдам бермаганди - биз якунда енгилганмиз.

— Ўйиндан олдин сизни табриклашганмиди? Базада дейлик, Валерий Лобановскийдан қутлов олганмисиз?

— Албатта! Мураббийимиз бундай нарсаларга жуда эътиборли эди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар бир футболчини табриклашга вақт топарди. Умуман, фаолиятим давомида мен ўйнаган барча жамоаларда ўзига яраша анъаналарга амал қилинарди.

Мисол учун, «Динамо»да байрам сабабчиси торт, сок ва бошқа егуликлар келтирарди. Дарвоқе, «Милан»даги илк тавваллуд айёмим эсимда қолган. Чунки йигитлар алоҳида «сюрприз» тайёрлашганди. Жуда ёқимли ҳолат, ахир жамоа сафига энди қўшилгандим.

— Энг ёрқин туғилган кунни эса «Селтик»ка қарши ўйинда нишонлагансиз, шундайми?

- Ҳа, барчаси кечагидек ёдимда. Ўша куни «Милан» сафида майдонга тушиб, илк дақиқалардаёқ ҳисобни очгандим ва якунда ишончли ғалаба қайд этганмиз.

Шунингдек, «Сан Сиро»да «Лечче»га қарши баҳсда «дубл»га эришганим, Гельзенкирхенда ўтган ЧЛ баҳсида гол урганим ҳам эсимда, аммо адашмасам, бу таъкидлаганингиздек, 28 сентябрь кунги ўйин эди.

«Динамо» сафида «Камп Ноу»да «Барселона» билан ўйнаганимиз эса бир умрлик хотира. Умуман, туғилган айёмим футбол воқеликларига бой. Тўғри, ўзимга қолса, бу байрамни фарзандларим даврасида нишонлашни кўпроқ истардим...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

FUTBOL TV телеканалининг 15-декабрь кунидаги кўрсатувлар дастури

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.