Қайднома

Қидирув

Модрич: «Хорватиянинг вазияти фожиали даражада, аммо ҳали имкон бор»

Модрич: «Хорватиянинг вазияти фожиали даражада, аммо ҳали имкон бор»

  07.10.2017 21:15
  0
  503
Модрич: «Хорватиянинг вазияти фожиали даражада, аммо ҳали имкон бор»

Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2018 саралаши доирасида Финландияга қарши кечган (1:1) учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан жамоа бош мураббийи Анте Чачич ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нима ҳам қилардик? Биз унинг қўл остида бошладик, энди шунчаки давом этишимиз керак. Исландияга қарши ўйингача ҳаммаси жойида эди, кейин эса бари барбод бўлди.

Ҳа тўғри, вазият фожиали даражада, аммо ҳаммасини тўғирлаш учун бизда имкон бор», — дейди Модрич.

Учрашувлар якунланишига бир тур қолганида Хорватия 17 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги турни хорватлар Украина терма жамоасига қарши ўтказадилар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz