Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» футболчилари пахта йиғим- терим ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди (+фото)

«Сўғдиёна» футболчилари пахта йиғим- терим ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди (+фото)

  08.10.2017 18:39
  0
  1275
«Сўғдиёна» футболчилари пахта йиғим- терим ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди (+фото)

Пахта – бизнинг миллий бойлигимиз. Пахта – бизнинг миллий ғуруримиз, оримиз. Ўз навбатида пахта халқимизнинг турмуш фаровонлиги, мамлакатимизнинг юксалиши ва тараққиётининг ўзига хос муҳим манбаларидан бири ҳисобланади.

Айни кунларда пахта йиғим-терим мавсуми ҳар бир юртдошимиздан жараёндаги дахлдорлик туйғуси, масъуллик ҳиссини тақозо этади. Пахта мавсумидаги фаоллик ва фидойилик ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ва масъулиятимиздир.

Бундан “Сўғдиёна” ПФК  аъзолари ҳам ушбу жараёнга бефарқ қараб тургани йўқ.

Тақвимдаги танаффус сабабли бугун Жиззах вилоят Футбол Федерацияси ҳамда “Сўғдиёна” ПФК  аъзолари билан биргаликда пахта йиғим-терим ишларида қатнашди.

Ушбу хашарда “Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти,ходимлари,мураббийлари, футболчилари ҳамда “Сўғдиёна” стадиони ҳодимлари фаол иштирок этишди ва ватанимиз ҳирмонига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

«Сўғдиёна » матбуот хизмати

 


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz