Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» посбонини сотиб олмоқчи

«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» посбонини сотиб олмоқчи

  09.10.2017 20:38
  0
  573
«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» посбонини сотиб олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид де Хеа Франциянинг ПСЖ клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, ПСЖ 26 ёшли дарвозабондан ташқари “Челси” посбони Тибо Куртуа ва “Милан”нинг 18 ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма ёзги трансферлар мавсумида “Милан” билан шартномасини 2020/21 йил мавсумига қадар узайтирганди.

Шунингдек, Давид де Хеанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади. Аввалроқ “қизил иблислар” Де Хеа билан янги шартнома борасида музокара олиб бориш ишларини бошлаб юборишганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz