Қайднома

Қидирув

Фарҳод Магаметов ишдан олинди, ПФЛга янги бош директор тайинланди

Фарҳод Магаметов ишдан олинди, ПФЛга янги бош директор тайинланди

  10.10.2017 20:46
  0
  838
Фарҳод Магаметов ишдан олинди, ПФЛга янги бош директор тайинланди

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди.

Шу вақтга қадар ЎзПФЛ Бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ Бош директори этиб тайинланди.

Маълумот учун: Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Фаолияти давомида спорт ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz