Қайднома

Қидирув

Россия ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоаси билан дуранг ўйнади

Россия ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоаси билан дуранг ўйнади

  10.10.2017 23:15
  0
  555
Россия ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоаси билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2018 мезбони Россия терма жамоаси бугун Эрон термаси билан ўз майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.

Дастлаб, учрашувнинг 57-дақиқасида эронликлар ҳужумчиси Сардор Азмун ҳисобни очди. Сўнгра Дмитрий Полоз 74-дақиқада ўртадаги мувозанатни тиклади ва шу тариқа ўйинда дуранг натижаси сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия терма жамоаси Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Казань, “Казань Арена” стадиони.

Россия - Эрон 1:1 (0:0)

Голлар: Полоз 74 - Азмун 57.

Россия: Лунев, Кутепов, Васин (Жикия 46), Фернандес (Самедов 66), Кудряшов, Тарасов (Кузяев 64), Рауш, Ерохин, Миранчук (Полоз 56), Кокорин, Смолов (Заболотный 83).

Эрон: Бейранванд, Ғафури (Резаян 83), Хажсафи, Ҳусайни, Иброҳими (Абдуллоҳзода 90+3), Пуралиганжи, Амири, Эзатолахи (Чешми 80), Жаҳонбаҳш (Годдос 64), Азмун (Резаеи 64), Тареми (Имани 75).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz