Қайднома

Қидирув

Арьен Роббен - Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Арьен Роббен - Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

  11.10.2017 10:31
  0
  563
Арьен Роббен - Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Голландиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Бу ҳақда футболчининг ўзи Европа минтақасининг ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Швецияга қарши учрашув (2:0) дан сўнг маълум қилди.

Ҳаттоки Роббен мазкур баҳсда дубль муаллифига айланди, бироқ Голландиянинг ЖЧ-2018 финал босқичига йўл олиши учун Швеция камида 7 та гол фарқи билан мағлуб этилиши керак эди.

“Албатта, бу жуда оғир қарор. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш қарорини қабул қилишда қийналдим. Лекин энди Голландия билан ҳеч қаерга бора олмаймиз”, - дейди Роббен.

Маълумот учун, 33 ёшли ярим ҳимоячи Голландия терма жамоаси таркибидаги илк дебют ўйинини 2003 ўтказган бўлиб, шунча вақт мобайнида 96 учрашувда майдонга тушган ва 37 тўп киритган.

Шунингдек, Роббен Голландия таркибида ЖЧ-2010 кумуш медаллари ҳамда ЖЧ-2018, Евро-2004 мусобақаларида бронза медалларига эга чиққан.

Роббен бугунги икки голидан сўнг афсонавий футболчи Денис Бергкамп билан голландиялик тўпурарлар орасида 4-ўринни бўлишиб турганди.

Аввалроқ Франция ва Португалия терма жамоаларининг Россия мундиалига йўлланмани қўлга киритганлари ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ҳам Жанубий Корея билан учрашув (0:0) дан сўнг миллий жамоа либосини бошқа киймаслигини таъкидлаганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz