Қайднома

Қидирув

Қизлар (U-19) терма жамоаси Хитойга етиб борди

Қизлар (U-19) терма жамоаси Хитойга етиб борди

  13.10.2017 09:22
  0
  523
Қизлар (U-19) терма жамоаси Хитойга етиб борди

Ўзбекистоннинг U-19 аёллар терма жамоаси футбол буйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб келди. Аввал хабар берганимиздек, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олишган ҳамда гуруҳдан чиқиш учун Хитой, КХДР ва Таиланд терма жамоаларига карши бахс олиб боришади. Нанкин шаҳри ёмғирли ҳаво билан терма жамоамиз аъзоларини қарши олди. Аммо, бу ҳолат делегациямиз аъзолари кайфиятига салбий таъсир қилгани йўқ. Терма жамоамизда ички мухит ажойиб тарзда шаклланган, барча мураббийлар ва футболчилар юқори натижалар учун курашишга тайёр.

Терма жамоамиз истиқомат килиши учун Нанкиндаги Спортчиларга мўлжалланган махсус Тянь Юнь бўйидаги Олимпия шаҳарчасидан жой ажратилди. Бу ерда турли жисмоний машқлар ўтказиш ҳамда машғулотлардан кейин тикланиш учун барча шароитлар мухайё қилинган.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штаби махсус машғулотлар жадвалини ишлаб чиқишган ва ушбу режага кўра бугун футболчи қизларимиз Нанкин шаҳридаги дастлабки машғулотни ўтказишади.

Осиё чемпионати доирасидаги гуруҳдаги дастлабки баҳс 15 октябр якшанба куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказилади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz