Қайднома

Қидирув

Виллиан: «Машғулотларга анча эрта келиш мен учун одатий ҳол»

Виллиан: «Машғулотларга анча эрта келиш мен учун одатий ҳол»

  13.10.2017 10:55
  0
  539
Виллиан: «Машғулотларга анча эрта келиш мен учун одатий ҳол»

"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан машғулотларда ишлатган бутсаларини Бразилиядаги ночор одамларга беришга ҳаракат қилишини айтди.

"Машғулот ўтадиган майдонга бирор соатча олдин етиб бориш мен учун оддий ҳол бўлиб қолган. Ошхонада овқатланаман, тиббий хонада эса физиотерапевтдан массаж қабул қиламан ва у билан ишлайман.

Чунки машғулотга яхши тайёрланиш керак. Ҳар машғулотда биз бир кийимда бўламиз, ЕЧЛ ўйинига тайёрлансак бошқача экипировкаларда қатнашамиз.

Агарда ҳаво бироз совуқлашса, иссиқроқ кийинамиз, кишда эса албатта шарф-снуд билан машғулотларни ўтайман.

Бир мавсумда беш жуфтдан кўп бутсаларни кияман. Эскириб қолган бутсаларимни эса Бразилиядаги айрим ночор оилаларга бериб юбораман.

Мамлакатдаги болалар футбол ўйнашни жуда эрта бошлашади. Бутсаларим эса айнан уларга аталган" — дейди Виллиан клуб расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz