Қайднома

Қидирув

Виктор Кумиков: «Динамо» курашувчанлик эвазига бизни маfлуб этди»

Виктор Кумиков: «Динамо» курашувчанлик эвазига бизни маfлуб этди»

  14.10.2017 18:23
  0
  528
Виктор Кумиков: «Динамо» курашувчанлик эвазига бизни маfлуб этди»

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида тўхталди.

«Сўнгги ўйинларда натижамиз яхши бўлмаяпти, қанақадир қора чизиқдан чиқа олмаяпмиз. Жуда кўп имкониятлар яратаяпмиз, аммо имкониятдан фойдалана олмаяпмиз.

Ўтган турда «Нефтчи» билан ўйинда ҳам 4 та яккама-якка вазиятдан фойдалана олмадик, бугун ҳам яхши имкониятларни голга айлантира олмадик.

Гол урмаганингдан кейин ҳаттоки дурангдан ҳам умид қилиш қийин. Шу боис бугун ҳақоний мағлуб бўлдик. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

«Нефтчи» ярим йилдан буён ғалаба қозона олмаётганди, ўтган турда бизни мағлуб этди. Худди шундай «Динамо» ҳам ярим йил ўтиб, айнан бизни мағлуб этди.

Хатолар устида ишлаб, вазиятни ўзгартиришимиз шарт. «Динамо» савия борасида биздан кучли бўлмасада, улар иштиёқ, курашувчанлик эвазига бизни мағлуб этишди деб ўйлайман» - дея фикрини якунлади Виктор Балютович.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz