Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Ливерпуль»га қарши кучли ўйнай олмадик, бироқ бир очко ҳам бизга керак»

Моуриньо: «Ливерпуль»га қарши кучли ўйнай олмадик, бироқ бир очко ҳам бизга керак»

  15.10.2017 08:49
  0
  408
Моуриньо: «Ливерпуль»га қарши кучли ўйнай олмадик, бироқ бир очко ҳам бизга керак»

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 8-тури доирасида "Ливерпуль" билан ўтган баҳсдан кейинги фикрларини билдирди.

"Рақиблар бугун биздан анча яхши ўйин ўтказди, бироз биз уларга ўз ўйинларини кўрсатиш учун имкон бермадик. Учрашувни назорат қилиб бордик. Бизда бир неча бор гол уриш учун вазиятлар бўлди.

Иккинчи бўлимда Неманья Матич чарчаб қолди, бироқ уни алмаштириш учун захирада ўйинчиларим йўқ эди. Мен ҳужумни кучайтириш учун ўйинчиларни тушурдим, бироқ улар ярим ҳимояда ўйнашди.

Ҳа, бизда дарвоза томон биргина зарба берилди. Бироқ бу ҳақда гаплашиб олишни истайман. "Ливерпуль"нинг ўрта чизиғи бугун кучли ўйин кўрсатди, кўп вазиятларда биздан тезроқ ҳаракат қилишди. Яхши ўйнай олмадик, бироқ бир очко ҳам бизга керак", - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz