Қайднома

Қидирув

Кутилганидек, «Наполи» пешқадамга айланди. Бугун эса Милан дербиси...

Кутилганидек, «Наполи» пешқадамга айланди. Бугун эса Милан дербиси...

  15.10.2017 08:54
  0
  657
Кутилганидек, «Наполи» пешқадамга айланди. Бугун эса Милан дербиси...

Италия А сериясининг дастлабки 8 та ўйинида 100 фоизлик натижа қайд этган Неаполнинг «Наполи» клуби пешқадамга айланиб олди.

Фото: FotMob

Марказий ўйинда «Рома» меҳмони бўлган «Наполи» кичик ҳисобда зафар қучди ва очколари сонини 24 тага етказиб олди. Бунга қадар неаполлик футболчилар 4 та беллашувда йирик ҳисобларни қайд этишга муваффақ бўлганди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган пойтахт Римнинг бошқа бир клуби «Лацио» 4:1 ҳисобида таслим этилгани эътиборга молик.

Айнан «Лацио» футболчилари сенсацион юришини давом эттирди. Симоне Индзаги шогирдлари бунгача «Милан» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, эндиликда улар Туринда «Ювентус»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Мазкур ғалаба Рим клубининг очколарини Аллегри жамоасиники билан тенглаштирди. Бугун мухлислар орзиқиб кутаётган Милан дербиси бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Италия А серияси
8-тур беллашувлари
14 октябрь, шанба

«Ювентус» — «Лацио» 1:2

Голлар: Дуглас Коста, 24 (1:0). Чиро Иммобиле, 47 (1:1). Чиро Иммобиле, 54-пен (1:2).
Ноаниқ пенальти: Пауло Дибала, 97+ (Ю).

«Рома» — «Наполи» 0:1

Гол: Лоренцо Инсинье, 20 (0:1).

15 октябрь, якшанба
«Фиорентина» — «Удинезе»
«Сампдория» — «Аталанта»
«Кротоне» — «Торино»
«Интер» — «Милан»


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz