Қайднома

Қидирув

«Боруссия» Дортмунд ўз майдонида «РБ Лейпциг»га имкониятни бой берди

«Боруссия» Дортмунд ўз майдонида «РБ Лейпциг»га имкониятни бой берди

  15.10.2017 09:11
  0
  560
«Боруссия» Дортмунд ўз майдонида «РБ Лейпциг»га имкониятни бой берди

Германия Бундеслигасининг 8-туридан ўрин олган “Боруссия” Дортмунд – “РБ Лейпциг” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб муҳим бўлган уч очкони қўлга киритишди.

Учрашувда Пьер Обамеянг дубль муаллифига айланган бўлсада якунда ушбу голлар “Боруссия”ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. 

Забитцер, Поульсен ва Огюстенларнинг голлари эвазига меҳмонлар сафарда “Боруссия”ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Эътиборлиси, ҳар икки жамоа ҳам ўйинни 10 киши бўлиб тугатишларига мажбур бўлишди. “Боруссия”дан Папастопулос, “РБ Лейпциг” жамосидан Ильзанкер ишлатган қўполликлари учун майдондан четлатишди.

“Боруссия” Д – “РБ Лейпциг” - 2:3 (1:2)

Голлар: Обамеянг 4, 64 (пен) — Забитцер 10, Поульсен 25, Огюстен 49.

“Боруссия” Д: Бюрки, Папастатопулос, Загаду, Толян (Пулишич 46), Топрак, Гетце, Шахин (Вайгль 46), Ярмоленко, Кастро, Филипп (Бартра 51), Обамеянг.

“РБ Лейпциг”: Гулачи, Упамекано, Хальстенберг, Бернардо, Забитцер (Орбан 86), Кейта (Демме 46), Кампль, Ильзанкер, Брума, Огюстен (Лаймер 65), Поульсен.

Огоҳлантиришлар: Кейта 15, Бернардо 30, Бюрки 48, Ильзанкер 54, Гетце 72, Демме 84.

Четлатиш: Папастатопулос 47 — Ильзанкер 56.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz