Қайднома

Қидирув

Вадим Агишев ва Игор Нехочинлар ҳам мавсум охиригача четлатилдилар

Вадим Агишев ва Игор Нехочинлар ҳам мавсум охиригача четлатилдилар

  15.10.2017 11:01
  0
  860
Вадим Агишев ва Игор Нехочинлар ҳам мавсум охиригача четлатилдилар

Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Унда 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарганҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди. ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда майдонда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди.

Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади.

Шу асосда, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйганлиги учун ўйин инспектори Игорь Нихочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz