Қайднома

Қидирув

U-19 аёллар ўртасида ОЧ: Хитой - Ўзбекистон 2:0

U-19 аёллар ўртасида ОЧ: Хитой - Ўзбекистон 2:0

  15.10.2017 15:14
  0
  481
U-19 аёллар ўртасида ОЧ: Хитой - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Осиё чемпионати илк турида мусобақа мезбони Хитой U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Бугун, Хитойнинг Нанкин шаҳрида U-19 аёллар ўртасида Осиё Чемпионати финал босқичи баҳсларига старт берилди. Турнирнинг очилиш учрашувида Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақа мезбони – Хитой U-19 қизларига қарши майдонга тушди. 

Учрашувнинг 19-дақиқасида Хитой аёллар терма жамоаси учрашувда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи таймнинг 62-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига яна бир тўп киритди. Учрашув шу тариқа Хитой термасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 8та терма жамоа иштирок этаётган мазкур турнирда дастлабки учта ўрин эгаси келаси йили Францияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 аёллар термаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 18 октябрь куни КХДР аёллар терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида Осиё чемпионати.

15 октябрь.

Нанкин, Хитой.

Aгуруҳи 1-тур:

Хитой U19 – Ўзбекистон U19 – 2:0.

Голлар: Чан Юанменг (19), Лю Жинг (62).

Ўзбекистон U19:  Мафтуна Жонимқулова, Дарина Федосенко, Феруза Бобохўжаева, Севара Нормуродова, Солиҳа Ҳусниддинова, Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Нозима Камолтоева, Малика Бурҳонова, Шаҳноза Қурбонова.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz