Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Интер» ва Икарди «Милан»ни таслим этди

«А» Серия: «Интер» ва Икарди «Милан»ни таслим этди

  16.10.2017 01:57
  0
  660
«А» Серия: «Интер» ва Икарди «Милан»ни таслим этди

Италия «А» Серияси 8-туридан ўрин олган марказий баҳс – «Милан дербиси» ўз поёнига етди. Жуда ҳам қизиқарли, шиддаткор ва жанговор руҳда кечган ўйин «Интер» жамоасининг 2:3 ҳисобида ўз поёнига етди.

Дастлаб ўйиннинг 28-дақиқасида Антонио Кандреванинг супер узатмасини Икарди дарвозага тўғрилаб қўйиб, ҳисобни очди. Биринчи 45 дақиқалик шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимни эса «Милан» жуда ҳам тажовузкор руҳда бошлаб, «Интер» дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини уюштирди ва бу ўз самарасини берди.

Аниқроғи, 56 дақиқада жарима майдончаси ташқарисида Сусони қўриқлаётган рақиблар пазицион хатога йўл қўйишди ва бу вазиятда испаниялик футболчи мукаммал зарбаси эвазига мувозанатни тиклади.

Аммо 63 дақиқасида «нерадзурри» навбатдаги қарши ҳужумини уютирди. Бу вазиятда Перишичнинг пасидан сўнг Икарди ҳавога сакраган ҳолда ажойиб зарбани ижро этди ва дублини расмийлаштирди.

Лекин «рассонерилар» мазкур вазиятдан чиқиб кетишни ҳам уддалашди.

Жарима майдонига етказиб берилган тўп ҳечкига тегмай қарама-қарши томонга ўтиб кетаётган вазиятда Бонавентура етиб келиб зарбани ижро етди. Мазкур зарбани Ханданович қўллари билан тўсганди, аммо тўп унинг тиззасига тегиб барибир дарвоза тўридан жой олди.

Бу ҳаммаси эмасди. Учрашувнинг 90 дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Рикардо Родригес ўз жарима майдончаси ичида ўйин қойдасини бузди ва бу вазиятда рефери «Милан» дарвозаси томон пенальти белгилади.

Нуқтага яқинлашган Икарди эса мўлжалда адашмади ва «Интер»га уч очкони тақдим этди.

Интер – Милан 3:2 (1:0)

15 октябрь, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: 1:0 – 28 Икарди, 1:1 – 56 Сусо, 2:1 – 63 Икарди, 2:2 – 81 Бонавентура, 3:2 – 90, пенальти Икарди.

Интер: Ханданович, Нагатомо, Миранда, Д`Амброзио, Шкриньяр, Перишич, Гальярдини, Кандрева (Жоау Канселу, 73), Валеро (Эдер, 85), Весино, Икарди (Сантон, 90).

Милан: Доннарумма, Романьоли (Локателли, 78), Мусаккьо, Бонуччи, Родригес, Бонавентура, Кессиэ (Кутроне, 46), Борини, Биглия, Сусо, Андре Силва.

Огоҳлантиришлар: Миранда (15), Романьоли (22), Весино (25), Гальярдини (66), Перишич (79), Родригес (89), Икарди (90), Эдер (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz