Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» «Бенфика»га қарши, Озарбайжонда классик футбол

ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» «Бенфика»га қарши, Озарбайжонда классик футбол

  18.10.2017 17:24
  0
  132
ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» «Бенфика»га қарши, Озарбайжонда классик футбол

Бугун, 18 октябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. Унда “А”, “B”, “C”, “D” гуруҳида жойлашган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади.

Жумладан, ЦСКА ўз майдонида Швейцариянинг “Базель” жамоасини қабул қилади. “А” гуруҳи етакчиси “Манчестер Юнайтед” Португалияга сафар уюштириб, “Бенфика” билан куч синашади.

Карло Анчелоттининг истеъфога чиқарилишига сабабчи бўлган “ПСЖ” жамоаси Бельгиядаги “Констант Ванден Сток” стадионида “Андерлехт”га қарши майдонга тушади. “ПСЖ” билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган “Бавария” янги бош мураббий Юп Хайнкесс қўл остида ЕЧЛдаги дебют ўйинини “Селтик”га қарши ўтказади.

Бугун Озарбайжонда классик ўйинлардан бири бўлиб ўтади, яъни “Қорабоғ” жамоаси Испаниянинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланмиш “Атлетико”ни қабул қилади ва мухлислари кўз олдидан ҳарчанд мағлуб бўлмаслик учун борини бериб курашади.

Италиялик мутахассис Антонио Конте бошқарувидаги “Челси” эса Римнинг “Рома” клубини Лондонда қабул қилади. “D” гуруҳида кейинги босқичга деярли йўлланмани қўлга киритиши аниқ бўлган фаворитлар “Ювентус” ҳамда “Барселона” ўртамиёна жамоаларни синовдан ўтказишади.

Европа Чемпионлар Лигаси, 3-тур.

“A” гуруҳи.

ЦСКА–“Базель”.

18 октябрь, 23.45, “ЦСКА” стадиони.

“Бенфика”–“Манчестер Юнайтед”.

18 октябрь, 21.45, “Эштадиу да Луш” стадиони.

B” гуруҳи.

АндерлехтПСЖ”.

18 октябрь, 23.45, “Констант Ванден Сток” стадиони.

“Бавария”–“Селтик”

18 октябрь, 23.45, “Альянц-Арена” стадиони.

“C” гуруҳи.

“Қорабоғ”–“Атлетико”.

18 октябрь, 21.00, “ Baku Olympic Stadium” стадиони.

“Челси”–“Рома”.

18 октябрь, 23.45, “Стэмфорд Бриж” стадиони.

“D” гуруҳи.

“Ювентус”–“Спортинг”.

18 октябрь, 23.45, “Ювентус Стэдиум” стадиони.

“Барселона”–“Олимпиакос”.

18 октябрь, 23.45, “Камп Ноу” стадиони.

Маълумот учун, Futbol TV “Бенфика” – “Манчестер Юнайтед” учрашувини тўғридан-тўғри эфирга узатади.

“Челси” – “Рома” ўйини эса UzReport TV телеканали орқали Тошкент вақти билан 23:45 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.