Қайднома

Қидирув

"Локо" маъмури Бахтиёр Исмоилов ҳам жазоланди

"Локо" маъмури Бахтиёр Исмоилов ҳам жазоланди

  18.10.2017 21:00
  0
  710

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Кубоги

“Насаф”га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви якунланганидан кейин “Насаф” клуби мухлисларига қарата номақул ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун “Локомотив” клуби маъмури Б.Исмоилов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига

“Янгиер” – “Машъал” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Янгиер” клуби футболчиси А. Жўрабоев 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Норин”га қарши учрашувда рақиб жамоа устозига нисбатан бехурмат сўзлар ишлатгани учун “Сурхон” жамоаси футболчиси С. Холматов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Сурхон” жамоаси билан бўлган учрашувдан сўнг захира ҳаками номига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Машъал-2” жамоаси футболчиси М. Юсупов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши учрашувда ўзини майдонда жуда қўпол равишда тутгани боис майдондан четлатилган “Орол” жамоаси футболчиси М. Қарлибоев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Орол”га қарши учрашувда майдонда ўзини қўпол равишда тутгани учун “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси футболчиси У. Олимов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Хоразм” жамоасига қарши учрашувда ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган “Норин” клуби футболчиси А. Мамазоитов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Ёшлар Лигаси

“Насаф”га қарши ўтган учрашувда “Обод” клуби футболчиси У. Иноятиллаев атайдан рақибининг юзига зарба беришга урингани учун майдондан четлатилганди. Шунинг учун ушбу футболчи 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ўйин қоидасини қўпол равишда бузган “Машъал” клуби футболчиси Ж. Мирзақулов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Манба: www.pfl.uz


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz