Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

  19.10.2017 08:50
  0
  586
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар ёшлар терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон – Қатар U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Голларга бой учрашувда Александр Мочинов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали, Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

Голлар: С. Иззатов (20), Н. Куйбоков (54), И. Кенжабоев (80), С. Зокиров (90+6)

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Муйдинов, Ҳасан Йўлдошев


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz