Қайднома

Қидирув

А гуруҳи. «МЮ» ва «Базель» клублари ғалаба қозонишди

А гуруҳи. «МЮ» ва «Базель» клублари ғалаба қозонишди

  19.10.2017 01:50
  0
  675
А гуруҳи. «МЮ» ва «Базель» клублари ғалаба қозонишди

ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган А гуруҳидаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

Унда “Манчестер Юнайтед” “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида ютган бўлса, “Базель” ЦСКА дарвозасига жавобсиз 2 та гол киритди.

Португалиядаги учрашувнинг биринчи бўлими АПЛнинг сўнгги туридаги “МЮ”- “Ливерпуль” ўйинини эслатиб юборди. Ушбу ўйин ҳам жамоалар эхтиёткор футболни танлашди ва деярли ҳужумга ўтишмади.

Иккинчи бўлимда жамоалар бироз фаолроқ ҳаракат қилишди.  Учрашувнинг 67 дақиқасида Маркус Решфорд жарима зарбасини амалга оширди ва тўп дарвозабон билан бирга дарвоза тўридан ўрин олди – 0:1.

“Қизил иблислар”нинг голидан сўнг “Бенфика” бироз жонлангандек кўринди. Аммо португаллар барибир “МЮ” дарвозасига йўл топа олишмади. 

"Бенфика" – "Манчестер Юнайтед" – 0:1

Гол: Рэшфорд, 65.

"Бенфика": Свилар, Дуглас, Луизао, Диаш, Гримальдо, Аугусто, Пицци (Живкович, 59), Фейса, Сальвио (Серви, 83), Хименес, Гонсалвеш (Жонас, 69).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Линделёф, Смоллинг, Блинд, Матич, Мата (Лингард, 83), Эррера, Рэшфорд (Марсьяль, 76), Мхитарян (МакТоминай, 90+2), Лукаку.

Четлатиш: Луизао, 90+2.

***

ЦСКА – "Базель" 0:2

Голлар: Жака, 29 – 0:1; Оберлин, 90 – 0:2

ЦСКА: Акинфеев, А. Березуцкий, Игнашевич (Натхо, 46), Васин, Щенников, Фернандес, Миланов (Кучаев, 70), Головин, Вернблум, Витиньо, Жамалетдинов (Чалов, 77).

"Базель": Вацлик, Сухи, Аканжи, Джака, Петретта, Баланта, Зуффи, Ланг, Стеффен (Буа, 86), Эльюнусси (Франссон, 90), Айети (Оберлин, 61).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz