Қайднома

Қидирув

С гуруҳи. «Челси» «Стэмфорд Бриж»даги жангда «Рома»ни таслим қилолмади

С гуруҳи. «Челси» «Стэмфорд Бриж»даги жангда «Рома»ни таслим қилолмади

  19.10.2017 01:56
  0
  603
С гуруҳи. «Челси» «Стэмфорд Бриж»даги жангда «Рома»ни таслим қилолмади

Европа чемпионлар лигаси С гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. “Карабах” ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико”си билан дуранг ўйнади.

“Челси” ва “Рома” клублари ўртасидаги учрашув ҳақиқий жангга айланди. Дастлаб лондонликлар Давид Луиз ва Эден Азарнинг голларидан сўнг олдинга чиқиб олдилар.

Бироқ, Александр Коларов биринчи бўлим сўнггида ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Эдин Жеко кетма-кет икки бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Эден Азар мувозанатни тиклашга эришди – 3:3. Шу тариқа учрашув мана шу ҳисобда якун топди.

3-турдан сўнг гуруҳдаги ҳолат қуйидагича: 1. «Челси» — 7 очко; 2. «Рома» — 5; 3. «Атлетико» — 2; 4. «Карабах» — 1.

ЕЧЛ, С гуруҳи

3-тур

Карабах (Озарбайжон) – Атлетико (Испания) 0:0 (0:0, 0:0)

Карабах – Шехич, Медведев (Жезничак, 71), Гусейнов, Садыгов, Аголи, Гараев, Педро Энрике (Герье, 69), Мичел (Эльюнусси, 85), Ришард, Мадатов, Ндлову.

Атлетико – Облак, Врсалько, Хименес, Годин, Филипе Луис, Гайтан (Парти, 64), Габи, Сауль, Феррейра Карраско (Корреа, 72), Гризманн, Гамейро (Торрес, 72).

Огоҳлантиришлар: Мичел (53), Ндлову (59), Гусейнов (90).

Четлатиш: Ндлову (75).

***

Челси (Англия) – Рома (Италия) 3:3 (2:1, 1:2)  

Голлар: 1:0 – 11 Давид Луиз, 2:0 – 37 Азар, 2:1 – 40 Коларов, 2:2 – 64 Жеко, 2:3 – 70 Жеко, 3:375 Азар.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Давид Луиз (Педро, 57), Азар (Виллиан, 80), Фабрегас, Дзаппакоста (Рюдигер, 77), Бакайоко, Алонсо, Мората.

Рома – Алиссон, Фасио, Коларов, Бруно Перес, Жезус, Стротман (Флоренци, 83), Гоналон, Жерсон (Пеллегрини, 74), Наингголан, Перотти (Эль-Шаарави, 88), Жеко.

Огоҳлантиришлар: Бакайоко (69). 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz