Қайднома

Қидирув

Сардор Азмун: «Танқидларни тўғри қабул қиламан»

Сардор Азмун: «Танқидларни тўғри қабул қиламан»

  20.10.2017 03:36
  0
  917
Сардор Азмун: «Танқидларни тўғри қабул қиламан»

Эрон терма жамоаси биринчилардан бўлиб жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Карлуш Кейруш жамоаси сафида кўплаб футболчилар ўзларини кўрсатишди.

Шундайлардан бири Сардор Азмундир.  Яқинда эронликлар «Қозон Арена»да Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Эътиборли томони, Азмун «Рубин» сафида худди ана шу стадионда мунтазам равишда майдонга тушади.

Ўйиндан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Карлуш Кейруш билан бирга Россия чемпионатидан хабардор бўлган Сардор Азмун ва Саид Иззатуллоҳлар ҳам иштирок этишди.

- Эрон терма жамоасининг асосий юлдузисиз. Ўйин Қозон шаҳрида ўтказилади. Бу сиз учун муҳим аҳамият касб этадими?

Сардор Азмун: - Терма жамоа­миздаги ҳар бир ўйинчи - дарвозабондан тортиб, ҳужумчигача барчаси юлдуз. Бизнинг вазифамиз - мураббий кўрсатмаларини бажариш. Мен футболчиларни ўз юртида ва хорижда ўйнайдиганларга ажратмайман. Тўғри, Эрондан ташқарида тўп сурадиганларга эътибор катта. Бироқ миллий чемпионатда ҳам бир қатор кучли футболчилар бор.

- Кўпчиликнинг фикрича, жорий мавсумда сиз ўсишдан тўхтаб қолдингиз.

- Танқидни тўғри қабул қиламан. Лекин бундай нарсаларни мураббий ҳал этади. Ҳар қандай футболчи йиқилади, юқорига парвоз қилади. «Ростов» ва «Рубин»­даги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида ўсишда давом этаман.

Саид Иззатуллоҳ: - Биз учун Россия билан ўйнаш жуда муҳим. Чунки ҳар икки жамоа ҳам ривожланмоқда.

- Россия премьер-лигасида ўсишда давом этяпман, деб ўйлайсизми?

- РФПЛда ўйнаш - яхши тажриба. Ўтган мавсум Чемпионлар Лигасида қатнашдим. Жорий йил қийин кечмоқда. Аммо мени қўллашларини ҳис қилиб турибман. Шунинг­дек, Карлуш Кейруш ҳам кўмаклашишда давом этмоқда.

«Амкар»га қарши ўтказган ўйинимиз бизнинг тўғри йўлда эканимизни кўрсатди. Айни пайт фақат жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпман.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz