Қайднома

Қидирув

Конте: «Моуринью мен ҳақимда гапиргандан кўра, ўз жамоаси ҳақида ўйласин»

Конте: «Моуринью мен ҳақимда гапиргандан кўра, ўз жамоаси ҳақида ўйласин»

  20.10.2017 15:13
  0
  172
Конте: «Моуринью мен ҳақимда гапиргандан кўра, ўз жамоаси ҳақида ўйласин»

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньюнинг гапларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ португалиялик мутахассис шундай деган эди: «Мен ҳеч қачон жароҳатлар ҳақида гапирмайман. Қолган мураббийлар эса футболчи жароҳат олиб қолса йиғлаганлари-йиғлаган. Агар мен ҳам қолганлар каби йўл тутганимда унда шу беш дақиқа ичида Ибраҳимович, Феллайни, Погба ёки Рохо ҳақида гапириб ўтирган бўлардим».

Журналистлар Контедан Моуринью бу ҳолатда италиялик мутахассисни назарда тутяптими деб савол бердилар.

«Ўйлашингизча, бу мен ҳақимда? Мен ҳақимда гапиргандан кўра у ўз жамоаси ҳақида ўйласин ва бошқаларга эмас ўзига бир қиё боқсин. Моуринью «Челси»ни керагидан ортиқ кузатади, ҳатто ўтган мавсумданда кўпроқ. У ўз жамоаси ҳақида бош қотириши керак», — дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.