Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

  20.10.2017 16:51
  0
  589
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу йилнинг 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-19 термаси учун Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар 23 ва 25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, йиғин доирасида жисмоний ва назарий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текшириб олинади. Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Шаҳзод Мирҳосилов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобиржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ-Осиё”), Хасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Шаҳбоз Умаров (“Олмалиқ”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгирбек Абдусаломов (“Бунёдкор”), Санжар Зокиров (“Цементчи”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Маҳмуджон Қудратуллаев (“Пахтакор”).

Қайд этиш жоиз, 16–19 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 20 октябрь соат 06:45 да Тошкент шаҳрига учиб келди.

Александр Мочинов шогирдлари Доҳа шаҳрида ўтказилган йиғин давомида Қатар ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

“Бундай учрашувлар ва йиғинларни ташкил этишда ёрдам бераётгани учун ЎФФ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман”, – деди Александр Мочинов ЎФФ матбуот хизматига. “Бу учрашувлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор текшириш учун ажойиб имкониятдир“Қатар сингари Осиёнинг етакчи ва кучли жамоаларига қарши ўйинлар орқали биз саралаш баҳсларига муносиб тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз. Учрашув жуда қизиқарли ҳамда кескин тарзда кечди. Ғалаба ва иштиёқ учун футболчиларга раҳмат. Шунингдек, яратилган шароитлар учун Қатар Футбол Уюшмасига ташаккур билдирмоқчиман”.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz