Қайднома

Қидирув

Голлар шоусида «Арсенал» «Эвертон»дан устун келди

Голлар шоусида «Арсенал» «Эвертон»дан устун келди

  22.10.2017 20:29
  0
  572
Голлар шоусида «Арсенал» «Эвертон»дан устун келди

Англия Премьер-Лигасининг 9-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Арсенал” учрашуви якунига етди. Унда “Арсенал” сафарда ўйнаганига қарамай, “Эвертон” дарвозасига бешта гол урди. Ўз дарвозасидан эса иккита гол ўтказиб юборди.

Дастлаб, Уэйн Руни 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг биринчи бўлимида “Арсенал” футболчиси Начо Монреаль ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар илк 45 дақиқаликни айнан 1:1 ҳисобида якунлашди ва танаффусга йўл олишди.

Учрашувдаги қолган бешта гол иккинчи бўлимда кузатилди. Аввалига 53-дақиқада Месут Ўзил ўзини кўрсатди, кейинчалик 74-дақиқада Ляказетт ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Энг қизиқарлиси ўйиннинг қўшиб берилган дақиқаларида мухлислар учта гол гувоҳига айланишди.

Дастлаб Рэмзи 90-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, захирадан майдонга тушган Бай Умар Ниассе “Эвертон”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас Алексис Санчес ўз номини таблога ёздириб қўйди ва “Эвертон” – “Арсенал” учрашувига сўнгги нуқтани қўйди.

АПЛ, 9-тур.

Ливерпуль шаҳри, “Гудисон Парк” стадиони.

“Эвертон” – “Арсенал” – 2:5 (1:1).

Голлар: Руни 12, Ниасс 90+2 — Монреаль 40, Ўзил 53, Ляказетт 74, Рэмзи 90, Санчес 90+5.

“Эвертон”: Пикфорд, Ягелка, Уильямс (Дэвис 46), Кин, Гуйе, Влашич, Сигурдссон, Бэйнс, Кенни, Калверт-Льюин (Ниасс 76), Руни (Лукман 75).

“Арсенал”: Чех, Мертезакер, Монреаль, Косьельни, Жака, Рэмзи, Колашинац, Бельерин, Ляказетт (Уилшир 77), Санчес, Ўзил (Коклен 82).

Огоҳлантиришлар: Уильямс 16, Гуйе 34, Косьельни 86.

Четлатиш: Гуйе 68.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz